The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекистон фермерлари ва бизнеси учун ресурслардан барқарор фойдаланиш бўйича энг яхши амалиётларни ва технологияларни илгари суриш

ТАРАҚҚИЁТ – АМАЛИЁТГА

Ер – ҳаётнинг барча шакллари учун энг қулай яшаш муҳитидир. Унинг қанчалик соғломлиги ундаги мавжудотларнинг ҳаётига таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар қандай тирик, амалдаги тузилма сингари ер соғлом бўлиши учун унинг тизимлари, алоқалари ва механизмлари тўғри амал қилиши зарур. Хўжалик юритишнинг мавжуд тизими чексиз истеъмолга ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб боришга асосланган. Ана шу берк айлана ўзаро алоқада чўкиб ва чуқурлашиб борар экан, инқирозларнинг юзага келишига сабаб бўлади, ҳамда энг асосий ва хавфли инқироз эса барча иқтисодий тизимларнинг таназзулини келтириб чиқариши, натижада экологик инқироз – сайёрамизнинг инқирозига олиб келиши мумкин.

Ҳозирги пайтда кўплаб мутахассислар, олимлар ва сиёсатшунослар хўжалик юритишнинг ҳукмрон усулларнинг барқарор ривожланиш йўлига ўтиш зарурати ва муқаррарлиги вужудга келган, деган фикрни билдиришмоқда. Жаҳон саноатлашган цивилизацияси минерал-хом ашё ресурсларидан жадал фойдаланишга асосланган. Инсоният бу ресурсларни «фойдали қазилмалар» деб атар экан, уларнинг тикланмаслиги ҳақида «бош қотирмади», улардан узлуксиз фойдаланишни давом эттирди, натижада ушбу вазият ва «инсон ва табиат» муносабатлари таназзул ёқасига келиб қолди.

Табиий ресурслардан фойдаланиш имконияти инсониятга ижтимоий неъматлардан фойдаланиш имкониятини берди. Тобора кўпроқ ва янада сифатлироқ неъматларнинг кетидан қувиш оқибатида замонавий жамият келгуси авлодларнинг дахлсиз ҳуқуқлари – худди шундай ресурслар ва ижтимоий неъматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш ҳуқуқларини ёддан чиқариб қўймоқда. Бугунги кунда ўтган асрда бошланган илмий-техникавий ва ижтимоий тараққиёт ҳамон инсоният учун ҳақиқий қадриятлигича қолмоқда, деб айтиш мушкул.

Барқарор ривожланиш барча келажак авлодлар учун тенг имкониятлар тамойили ҳисобланади, ва ушбу тамойил мавжуд саноат маданияти учун муқобилдир, аммо, афсуски, у боши берк йўлдан бормоқда. Мавжуд шарт-шароитлар кундалик амалиётда янги ёндашувлар қўлланилишини, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, табиий ресурслардан фойдаланишда тегишли инновацияларга ўтишни тақозо этади.
Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолатига энг кўп даражада таъсир кўрсатувчи табиий ресурсларнинг бирламчи истъемолчилари қишлоқ жойлари аҳолиси ҳисобланади. Зеро улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иштирок этади. Ер, сув, энергетика ва биологик ресурслардан нооқилона фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти фермерлар, бизнес вакиллари ва маҳаллий аҳолининг бу соҳадаги энг яхши амалиётларни биласликлари билан боғлиқ.

Мамлакатимиз бўйлаб кўплаб ташкилотлар ва институтлар инновацион технологиялар ва энг яхши амалиётларни ривожлантириш борасида иш олиб бормоқда. Айни пайтда уларнинг кўпчилиги ана шундай технологияларни жорий этиш бўйича амалий ишланмаларга ва таклифларга ҳам эга. Аммо, одатда, бу турдаги маълумотлар чекланган доирадаги одамларга маълум бўлиб, бу каби амалиётлар бўйича ахборотларнинг тарқалиши кўлами бўлажак фойдаланувчиларнинг катта ҳажмини қамраб олмайди.

Ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб табиий ресурсларни асраш бўйича энг яхши ва айни пайтда иқтисодий нуқтаи назардан фойдали амалиётларни оммалаштириш ва илгари суриш бўйича етарли кўламда иш олиб борилмаяпти. Аммо иқтисодий ўсиш жойида тургани йўқ ва аввалгидек давом эттирилаётган ишлар табиий ресурсларнинг камайиб кетишига, тупроқ ва табиий муҳитнинг емирилишига сабаб бўлмоқда.
Мазкур лойиҳа «Билимлар ярмаркасини» ўтказиш орқали тўлиқ ушбу камчиликларни тўлдиришга қаратилган. Бу тадбирдан мақсад - табиатдан фойдаланиш бўйича янги технологияларга оид билимларни барча қизиқувчиларга улашишдани иборат.

Қуйида эътиборингизга лойиҳа ҳужжатлари таклиф қилинади.

лойиҳа хужжатини юклаб олиш

лойиҳа бюджетини юклаб олиш