The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«ЖАЙРОН» ЭКОМАРКАЗИ ЁРДАМ СЎРАМОҚДА!

Жорий йил экомарказда истиқомат қилувчилар учун жуда омадли келди. Жайронлар сони 1200 тага, қулонлар – 80 тага, Пржевальский отлари -24 тага етиши кутиляпти. Бу қувонарли ҳол. Аммо бир жиддий “лекин” бор – ушбу жониворларнинг барчасини боқиш жуда қийин бўлади. Нима учун, деб сўраяпсизми?

Гап шундаки, бу йил саҳродаги ем-хашак захираларининг ҳосили жуда кам бўлган. Лойиҳамиз ўз якунига етяпти, аммо афсуски, янгидан қўшилган ҳудудлар бўйича ишлар ҳамон олиб борилмаяпти. Ҳайвонларни ҳозирча янги ҳудудга ўтказиш мумкин эмас, чунки у ерда ҳозир ҳам уй чорваси боқилмоқда, потенциал инфекция ўчоқлари мавжуд. Шунинг учун агар ҳайвонлар у ерга муддатидан олдин ўтказилса, уларнинг барчасини нобуд қилиш хавфи катта. Жониворларни янги ҳудудга ўтказишдан олдин, янги ерлар бўйича барча ишларни якунлаш зарур. Эски ҳудудда барча жониворларни боқиш учун ем-хашак етмаяпти. Бу йил саҳро етарлича ем-хашак бермади.

Ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш учун уларга қўшимча ем керак бўлади. Бунинг учун 460 тонна пичан сотиб олиш зарур. Жорий нархлар бўйича бунга 92 млн.сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Бизнинг мурожаатимизга биринчилардан бўлиб Миннесота Ҳайвонот боғида ишловчи ҳамкасбларимиз жавоб берди. Улар Экомарказ ҳисобрақамига 2,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказдилар.

Азиз дўстлар! Табиат ва ёввойи ҳайвонларнинг дўстлари! Жавоб беринг!
Ҳайвонларга мушкул вазиятда ёрдам бериш қўлингиздан келади!
ЁРДАМ БЕРИНГЛАР!!!

Ем-хашак сотиб олиш учун экомарказ ҳисобрақамига қанча имконингиз бўлса, шунча маблағ ўтказинг. Дўстларингиз ва танишларингиздан илтимос қилинг. Таниш тадбиркорлардан ҳам илтимос қилсангиз бўлади. Имконингиз етган миқдордаги маблағни ўтказсангиз, ҳеч бўлмаса биргина жайрончанинг ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин. Қанча кўп пул ўтказсангиз, шунча кўп жониворларнинг ҳаётини сақлаб қоласиз.

Қуйида экомарказнинг ҳисобрақами келтирилган. Пулларни почтада ёки исталган банкда ўтказиш мумкин.

Ўзбекистонлик ҳомийлар учун миллий валютадаги ҳисобрақам (ўзбек сўмида):
"Жайрон" экомаркази, ГСП, Когон шаҳри, 200700
ҳ/р: 22696000800667320001
ЎзР ТИФ Миллий банкининг Бухоро бўлими МФО 00084, Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 3 уй.
СТИР: 202088453, ОКОНХ: 95160.

Хорижлик ҳомийлар учун – валюта ҳисобрақами:
"Жайрон" экомаркази, ГСП, Когон шаҳри, 200700
ҳ/р: 20203840100667320002
ЎзР ТИФ Миллий банкининг Бухоро бўлими МФО 00084, Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 3 уй.
СТИР: 202088453, ОКОНХ: 95160.