Жаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган ўйинимиз ҳақида
Ўйин якунланди – унинг қанчалик муваффақиятли ўтганлиги иштирокчилар ҳукмига ҳавола. Менинг фикримча, ўйин жуда ажойиб ўтди... унинг якуни бўйича бир оз мулоҳафа юритишни истар эдим.
Ҳафтанинг бошида ўйин очилди, сўнгра ҳафтанинг бошқа воқеалари бўлиб ўтди... бу ҳақда кўплар сўз юритган, ёзишган... Излаш бир неча натижаларни берди.
Ҳафтанинг 3 куни қолди. Бу куни бирон-бир қизиқарли нарса қилишимиз керак эди. Яхшиямки, қизиқарли фикрларга ва ажойиб тадбирларни ўйлаб топишга қодир одамлар бор. Экоинвест ўйини ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Мақсадли аудитория – ёшлар, айни пайтда истаган одам ўйинда иштирок этиши мумкин. Битта савдо компанияси, ҳомийларимиз – Ucell компанияси ҳам ўйинда иштирок этиш ниятида эди, қандайдир сабабга кўра иштирок эта олишмади. Айни пайтда, иштирокчилар – ёшлар жамоалари бўлиб, телевизор олдида ўтириш ўринига улар куннинг қизиқарли ўтишини ҳохлашган.
Ўйин давомида турли босқичлардан ўтиш керак эди. Ҳар бир босқич – бирон бир топшириқни англатади. Бу бошқотирма, ёки меҳнатни талаб қилади... эшкак эшиб, кодни кўра билиш ёки қуёш печини йиғиб, унда сув қайнатиш бўлиши мумкин мавзуга оид топшириқларнинг барчаси – барқарор энергияни англатади.
Ўйинда турлича номлар остидаги 11 та жамоа иштирок этди, айримларининг моҳиятини номидан англаш мумкин эди. Мана бизнинг қаҳрамон жамоаларимиз:
Crocodiles
Қутқарувчилар!
Mo4ilas
85% тозалик
Чоракта қоралик
Қишлоқча этик
Green Watch
EKOS
Earth friends
B-bikers
Eventlab
Ҳар бир жамоа 3-4 кишидан иборат. Ҳар бир жамоа томонидан қоидаларга риоя қилинишини бита штурман кузатиб борди. Жамоалар ноутбук ёки шунда ўхшаш жиҳозга эга бўлиши ва ... интернетга уланган бўлиши лозим эди. Интернети бўлмаган битта жамоага алоқани бизнинг бош ҳомий – Ucell компанияси таъминлади, бунинг учун миннатдормиз. .. Шундай ҳамкорлик авж олаверсин.

Ҳамма битта жойда, собиқ «болалар дунёси» ёнидаги паркда эрта тонгда тўпланди. Иштирокчилар турли томонга тарқалиб кетди.
Жамоалар учун топшириқлар шаҳарнинг турли қисмларида жойлаштирилди. Вазифа - барча топшириқларни қисқа муддатда уддалаш. Шаҳарда фақат жамоат транспортидан фойдаланилади ... такси ва машиналардан фойдаланиш мумкин эмас... газ чиқиндиларини камайтириш керак.
Машиналар эгалари ёки такси хизматидан фойдаланишга ўрганиб қолган шахслар! Жамоат транспортидан фойдаланинг! Юз метр наридаги магазинга машинада борманг, пиёда юринг, ёки велосипедда боринг... бу соғлиқ учун фойдали... ёки жамоат транспортидан фойдаланинг.
Ўйинг қайтамиз... топшириқни бажаргач, жамоа кодни қўлга киритади ва уни ўйин сайтига жойлаштиради, ва янги топшириқни қабул қилади. Ўйин сайти автоматик тарзда код киритилган вақтни, демак навбатдаги топширик бажарилган вақтни қайд этади.
Энг ёрқин топшириқлардан бири қуёш печини йиғиш билан боғлиқ эди (у ерда дарахтлар соясида ГЭЖ КГД қўллаб-қувватлаш жамоаси ҳам ўша ерда жам бўлган). Жамоалар бундан печлари осонлик билан йиға олди.. йўловчилар эса буни қизиқиш билан кузатишди.


Ушбу топшириқни бажариш учун ҳар бир жамоага ўйин бошланишида аввал рисолалар тарқатилган бўлиб, унда бу ишнинг усуллари таърифланган эди. Рисола – лойиҳамиз доирасида яратилган. Печни йиғиб, сувни қайната олдингми, кодни ол ва уни янги топшириқ олиш учун киритишинг мумкин.
Жамоаларга ҳаммаси бўлиб 12 та топшириқ берилди.. Таъкидлаш керакки, кун бўйи югуришга тўғри келди...
Топшириқларни бажариб бўлгач, Саънат музейининг орқасида, Зулфия ҳайкали остида тўпландик. Шу ерда хулосалар ясалди.
Ҳар қандай ўйинда бўлгани каби, бизда ҳам ғолиблар бор
1 ўрин – Қутқарувчилар!
2 ўрин – Mo4ilas
3 ўрин – Чоракта қоралик
4 ўрин – 85% чистоты
5 ўрин – Қишлоқча этик
6 ўрин – Eventlab
7 ўрин – B-bikers
8 ўрин– Green Watch
9 ўрин – EKOS
10 ўрин –. Crocodiles
11 ўрин – Earth friends
Аммо эгалланган ўринлардан аҳамиятлиси шундаки, куннинг қувноқ ўтганидан ҳамма хурсанд эди. Кимдир нима учун бу ишларни қилаётганимиз, барқарор энергетика нима учун кераклиги ҳақида ўйланиб қолган бўлиши мумкин.. бу ҳақда узоқ мулоҳаза юритиш мумкин... мана муҳокама учун яна бир мавзу.
Биз жамоалар билан яна учрашишдан умид қиламиз. Бундай ўйинни велосипедлар ёрдамида ташкил этиш режаси бор. .. ахир велосипедда юриш қанчалик яхши, ҳаво ифлосланмайди, соғлиққа фойда... бунга ўхшаш тадбирни бирмунча аввал – 2010 йилда уюштирган эдик.
Хулоса ўрнига ўйинни ташкил этган барча одамларга миннатдорлик билдирсак:
• Андрей Малеевга, ўйин ғояси ва сценарийси учун
• топшириқларни бажаришда ёрдам берган барча шахсларга
• Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, ўйин ўтказилишини қўллаб-қувватлагани учун;
• БМТ Ривожланиш Дастурини (БМТРД), у ҳар доим ГЭЖ КГД ни қўллаб-қувватлайди ва ушбу ажойиб Дастурни амалга оширади;
• бош ҳомиймиз - Ucell уяли алоқа компаниясига;
• ҳомиймиз - Dewell компаниясига.
Қайта учрашгунча, ҳайр.
Ўйин бўйича бир неча ссилка:
econews.uz эко янгиликлар сайтида
ecoport.uz сайтида