The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ерга нолга тенг ишлов бериш. Ушбу технология энди Хоразмда

ГЭФ КГД мамлакат бўйлаб тупроқни ҳимоя қилувчи деҳқончиликни оммалаштиришга кўмаклашади. Энди навбат Хоразм вилоятига.

Ушбу технология ҳақида кўп тўхталганмиз. Сабаблари оддий:

ҳар бир ҳосил тупоқдан гумуснинг муайян қисмини олиб кетади;

амалда мамлакатимиздаги биронта фермер тупроқдан олинган гумус миқдорининг ўрнини тўлдирмайди, чунки фойдаланилаётган технологиялар бундай тўлдиришни назарда тутмайди;

аввалги ҳосил олиб кетган «ҳосилдорлик (гумус)»ни, ёки ундан кўпроғини тупроққа «қайтариш» зарур;

сабаби оддий - келгуси йилда ҳосил худди шундай ёки янада кўпроқ бўлишини таъминлаш.

Бу мақсадларга тупроқни ҳимояловчи деҳқончилик орқали эришилади, аммо бу усул қатор сабабарга кўра бизда қўлланилмайди. Агарда тупроқнинг унумдорлигини қайтаришни, зарур ҳажмдаги ҳосилни олишни ва аҳолининг фаровонлигини оширишни истасак, эртами кечми ушбу технологияга ўтишга мажбур бўламиз. Бунга тупроқ ҳали «тирик» эканлигида эътибор қаратиш зарур.

Лойиҳа нимани таклиф этмоқда?

Вилоят фермерларини компост тайёрлаш, йўқотилган гумусни тиклаш учун уни тупроққа қўшиш амалиёти билан таништириш;

2. Шунингдек, йўқотилган гумус ўрнини тўлдириш учун тупроқ қатламини қоплаш учун мульчирлаш амалиётини жорий қилиш, бунда тупроқ намлиги сақланади, ундаги био ва абиотик жараёнлар учун шароитлар яхшиланади;

3. Вилоят фермерларини экинларни нолга тенг экиш амалиёти билан таништириш. Бундан мақсад – фермерларнинг харажатларини камайтириш, тупроқдаги жараёнларни тиклаш, йўқотилган гумус ўрнини қоплаш, намликни сақлаш, такрорий экинлар етилиши учун вақтни сақлаш ва умуман тупроқ унумдорлигини яхшилаш.

Лойиҳа вилоятнинг 2 та туманида амалга оширилади.

Фикр ва шарҳларинингизни кутиб қоламиз. Умид қиламизки, лойиҳа ижро этиш ва ажойиб Хоразм заминида оммалаштириш учун бошланади.

таклиф қилинаётган лойиҳа буюртмасини кўчириш

таклиф қилинаётган лойиҳанинг бюджети