The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Хандон писта экишни хоҳловчи Сурхондарёлик фермерлар диққатига

Қашқадарёда бўлиб ўтган биогаз буйича тренингдан сўнг Ўзбекистон Фермерлар Ассоциацияси маҳаллий бўлими таклифига биноан Сурхондарёга отландик.

Йўлимиз Тошкент-Термез

Сурхондарё – хандон писта етиштириш учун энг қулай жой. Бу ерда тоғли ерлар кўп, мамлакатнинг жуда қуруқ бўлмиш жануби. Аммо бу хандон писта учун ўта қулай шароит.

Балки сизга маълумдир, ГЭЖ КГД Ўзбекистон ҳудудларини мумкин қадар хандон писта ўрмонлари барпо этишни ташвиқот қилиш борасида фаол иш юритмоқда. Хандон писта ҳақидаги қисқача мақола билан янгиликлар бюллетенимизнинг 2–сонида танишишингиз мумкин. Истаймизки, эгри–бугри қоялар ўрнига, ўзбекистонликлар дарахтлар билан қопланган тоғолди ва тоғликларга эга бўлсинлар. Хандон писта эса бу мақсадлар учун мос келади. Биринчидан, хандон писта – бизнинг дарахт. Ўзбекистон хандон пистанинг бир неча навларигина эмас, балки умуман хандон пистанинг ватанидир. Ўзбекистон юридик мажбурият юкловчи ҳужжат бўлмиш Биохилма–хиллик бўйича БМТнинг конвенциясига имзо чеккан экан, биз, ўзга навларнинг кириб келишининг олдини олишимиз ҳамда навларимизни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилмоғимиз керак. Айнан шу сабабли, биз бошқа турга мансуб дарахтлар экиш бўйича ҳеч қандай лойиҳаларда иштирок этмаяпмиз. Иккинчидан, хандон писта қуруқ ҳаво шароитига жуда яхши мослашган. Ўзбекистоннинг тобора қуруқлашиб бораётган иқлим шароитида, хандон пистанинг ушбу хусусияти жуда муҳимдир. Сабаби, айнан хандон пистанинг атрофида қуруқ тоғолди биосенозлар қайта тикланади. Учинчидан, хандон писта ҳам табиатга, ҳам одамларга фойда келтирадиган жуда қулай ўсимлик. Бир лойиҳамиз доирасида хандон писта плантацияларини барпо қилиш бўйича жуда зўр қўлланмалар тайёрланган эди. Унда хандон писта иқтисодий жиҳатдан қанчалар қулай экани ҳақида тўлиқ маълумот берилган (лойиҳа саҳифасида иккала нашр ҳам мавжуд).

Сурхондарё, Фермерлар Ассоциацияси фермерларнинг ишончли даромад олишлари учун альтернатив усул сифатида Сурхондарёда хандон пистани ёйиш ғоясинин ривожлантиришни тайёрладилар. Ҳозирда лойиҳа деярли тайёр. У билан шу ерда танишиб, ўз изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин. Хоҳиш билдирувчи фермерлар билан танишиш қолди. Бунинг учун Сурхондарё вилояти Фермерлар Ассоциацияси маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фермерлар орасида шу ерда танлов эълон қилади.

Биз Сиздан Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи танишларингиз орасида бу эълонни тарқатишда фаол иштирок қилишингизни сўраймиз.