The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Самарқанд оранжереяси

Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзолари Самарқандга танишув, мониторинг сафарига жўнаб кетишди. У ерда қўмита аъзолари Самарқанд Давлат университетига қарашли оранжереяни тиклаш бўйича тақдим этилаётган лойиҳа билан танишиш имконига эга бўлдилар. Қўмита аъзолари оранжереянинг аҳволини қўриб, уни тиклаш бўйича лойиҳани тасдиқлаш зарурлиги тўғрисидаги фикрларига яна бир бор амин бўлишди.

Айни пайтда лойиҳа бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ҳозир янги замонавий иситиш тизими монтаж қилинмоқда. Қозонхона Швейцария элчихонаси ажратган маблағларга сотиб олинди, қўшимча ускуналар эса Германия элчихонаси маблағлари ҳисобига харид қилинаётир. Сотиб олинган қурилиш материаллари БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури маблағлари ҳисобига харид қилинди. Айни пайтда ГЭЖ КГД маблағлари ҳисобига янги изоляция материали ҳамда бошқа қурилиш материаллари сотиб олинмоқда. АҚШ элчихонасининг маблағлари ҳисобига оранжереянинг илмий базасини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бизга лойиҳани тўлақонли амалга ошириш учун олдингидай пул маблағлари етишмаяпти, шу боис тижорат тузилмалари ва донорлар томонидан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдам ва ҳамкорликдан хурсанд бўлардик.

Лойиҳа бўйича янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг.
Энди эса Экомарказга сафар қиламиз