Писта дарахти ҳақиқийси (лот. Pistacia vera)
Совуққа, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли экин, ҳаво ҳарорати кесин ўзгариб турадиган, тупроғи ориқ тоғ олди ва ярим чўл ҳудудларининг шафқатсиз шароитларига мослашган. Писта дарахтлари секин ўсади, айни пайтда 900 – 1000 йил яшайди.
Афсоналардан бирида айтилишича, писта қобиғининг ёрилиши товушини эшитган одамга омад ёр бўлади. Айтишларича, севишганлар атайлабдан ўрмонга бориб, писта қобиғининг ёрилишини эшитиб, бир умр бахтли бўлишга интилар экан. Мусулмонча афсонага кўра, писта ёнғоғини Ер юзига Одам ато бошқа неъматлар билан бирга олиб келган экан. Қадимий Бобилнинг подшоҳи Навуходоносор писта дарахтларини ўзининг афсонавий осма боғларида экишни буюрган экан.
Бошқа афсонага кўра, Савия маликаси пистани фақат шоҳлар неъмати деб ҳисоблашни таклиф қилди ва ҳатто шунгача бориб етдики, оддий одамларга ўз эҳтиёжи учун писта ёнғоғини етиштиришни тақиқлади.

Навуходоносордан асар ҳам қолмаган, боғлари эса осилиб турибди...|
Писта дарахтининг янги ҳосилидан бир шингил
Бахтимизга, даврлар ўзгарган ва биз мамнуният билан эътиборингизга нашрнинг тўлдирилган вариантини ҳавола қиламиз.
Ўзбекистоннинг арид тоғ ён бағирларида навли асосда ҳақиқий писта дарахти плантацияларини ўстириш бўйича тавсиялар (тўлдирилиган нашри)
нашрни юклаб олиш (файл ҳажми 4,57 МВ) - русча тилида