The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Саҳрода хўжалик юритишнинг муқобили қандай?

Лойиҳа қандай ишларни режалаштираётганлигини ёритишдан аввал бироз унинг тарихига тўхталсак.

Қашқадарёлик фермерлардан бири пистачиликка бағишланган семинарда қатнашган эди. Семинар лойиҳамиз томонидан ташкил қилинган. Шунда унга пистачилик ғояси маъқул келган. Аммо семинар ўтказиган Қуруқсой – тоғли ҳудуд, Ориф фермер эса текисликда яшайди ва у ерларда ёғингарчилик етишмайди. У яшайдиган жойда одамлар оддий шароитларда истиқомат қилади. Лойсувоқли уйларда яшашади. Деҳқончилик қилиб, полиз ва дон экинларини етиштириб, кун кўришади. Энг аҳамиятлиси – уларнинг ҳаммаси бахтиёр инсонлар, чеҳраларидан табассум аримайди. Ушбу ажойиб фермер тарихи ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Фикримизни тушуниш учун ушбу мақолани бир ўқиб чиқинг.

Гап шундаки, амалда сув ниҳоятда тақчил бўлган ушбу ерлардаги хўжалик фаолиятининг деярли барча турлари кам даромад келтиради. Бу эса фермерлар учун жиддий муаммодир, шу сабабли улар муқобил усуллар ҳақида орзу қилишади. Ўзбекистонда бундай ерлар кўп. Аниқ рақамларни билмасак-да, харитани томоша қилиш фикримизни тасдиқлайди.
Фермер бизнинг ёрдамимизсиз мустақил равишда писта дарахтларини ўстиришга ҳаракат қилган. Сув ташиб, ниҳолларни суғорган. Бу усул жуда машаққатли. Лойиҳа материалларидан кўринадики, айрим ниҳоллар тутиб кетган. Сув олинадиган ягона манба – қудуқ, ундан сув челаклаб тортиб олинади. Сув дебети минимал даражада. Шу сувдан ўзлари ичади ва ниҳолларни ҳам суғоришади. Айни пайтда уларга кўпроқ сув керак. Бизнинг ёрдам кўрсатишимиздан умид қилишмоқда. Барча қўни-қўшнилар тажрибани диққат билан кузатмоқда.

ГЭФ КГД томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳа ғояси кам миқдорда сув сарфлаб, қурғончиликка чидамли экинлар боғини яратишга қаратилган. Бундай боғ ҳозирги пайтда амал қилаётган хўжалик юритиш амалиётига қараганда кўпроқ даромад келтириши лозим. Ўрмончилар бундай шароитларда бодом ва писта дарахтлари учун қанча сув кераклигини ҳисоблаб чиқди. Тоғларда писта дарахтларини суғориш талаб қилинмаса, ушбу шароитларда боғ униб, кўкариши учун уни суғориш талаб қилинади. Айни пайтда 3 та саволга жавоб талаб қилинади:

Сувни қаердан олиш мумкин?

Мавжуд бўлган кам миқдордаги сувдан тежамли ва юқори даражада самарали фойдаланиш учун нима қилиш керак?

Ўзини қоплаши учун сувни қандай мақбул нархларда олиш керак?

Лойиҳа ана шу саволларга жавоб топишни талаб қилади. Қандай қилиб? Бизнинг ғоямиз қуйидагича:
1. Сувни ер ости манбаларидан олиш керак. Бундай сув кам миқдорда бўлса-да, мавжуд. Унинг ҳар бир томчисидан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун сувни ер юзасига кўтариш керак. Электр токи бўлмаса, бу ишни қандай амалга ошириш мумкин? Қуёш энергияси асосида ишлайдиган энергия самарали насосдан фойдаланиб кўрамиз.

2. Сувдан энг оддий томчилатиб суғориш тизими ёрдамида фойдаланилади. Бу тизим ҳақидаги маълумотлар билан интернет орқали танишишингиз мумкин.

3. Барча тадбирларни арзон нархларда амалга ошириш мушкул. Айни пайтда биз энг мақбул усуллардан фойдаланиб кўришга ҳаракат қиламиз. Лойиҳада иқтисодий таҳлил ёрдамида ушбу муқобил қандай жадаллик билан ўзини қоплашини кўрсатамиз.

Бошқача айтганда, лойиҳанинг мақсади қатъий сув тақчиллиги шароитларида қурғончиликка чидамли экинлар боғини яратиш имкониятини намойиш қилишдан иборат.

таклиф қилинаётган лойиҳа буюртмасини кўчириш

таклиф қилинаётган бюджетни кўчириш