The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Табиат ва Жамият» Ижтимоий Инновациялар Лабораториясининг биринчи тажрибаси – иштирокчилар фикри

БМТТД/ БМТ «Ўзбекистондаги Ижтимоий Инновациялар ва Волентерлик» лойиҳаси БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП), ГЭФ нинг Кичик Грантлар Дастури билан ҳамкорликда Ўзбекистонда БМТТД кўмагида янги ташаббус - «Табиат ва Жамият» Ижтимоий Инновациялар Лабораторияси»ни жорий эта бошлади. Ушбу ташаббус ёшлар ўртасида кўнгиллилик ғоялари, ижтимоий инновациялар ва атроф-муҳит муҳофазасини оммалаштиришга йўналтирилган.

Хуллас, «Табиат ва Жамият» деб номланган Ижтимоий Инновациялар Лабораторияси нима?

Лаборатория сўзининг ўзи бирон нарсани ўтказиш ёки синовдан ўтказиш, янги тажрибаларни ўтказиш, масалаларни ҳал қилиш бўйича янги йўлларни излашни англатади. Илк бор ишга туширилган ташаббус ёшлар ўртасида кўнгиллилик ғояларини, ижтимоий инновациялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ғояларни илгари суришга йўналтирилган эди. Янги инновациялар устида ишлаш баробарида одам ноанъанавий ёндашувларни излаши, янги имкониятлар ва истиқболларни топиши керак, зеро улар янги кўникмаларни эгаллаш ва янги қобилиятларни юзага чиқаришга ёрдам беради! Ушбу билимлар атроф-муҳит ва жамиятнинг ҳақиқий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

Мазкур лабораториянинг ғояси, қисқача айтганда, қуйидагилардан иборат: йигит-қизларга муаммолар тушунтирилади ва уларни ҳал қилиш бўйича инновацион ёндашувларни биргаликда мустақил ҳал қилиш ёки таъсирини юмшатиш, барча жиҳатлардан мақбул ва қулай бўлган лойиҳавий ечимни топиш таклиф қилинади. Ташкилотчилар томонидан маълум қилиндики, энг қизиқарли ғоялар кичик грант орқали молиялаштирилади.

Дастлабки лаборантлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар кўп эди. Мураккаб бўлмаган танловдан ўтган ҳар қандай фуқаро лабораторияда иштирок этиши мумкин эди. Лаборатория учун иштирокчилар танланиши қисқа вақт ичида маълум қилинган бўлишига қарамай, ҳоҳловчилар кўп эди. Тадбир рус тилида олиб борилганлиги иштирокчиларда қийинчилик уйғотмади, аксинча, уларни бирлаштирувчи элементлардан бирига айланди, натижада лабораториянинг икки кунлик иши давомида иштирокчиларда энг турли туман ва баъзида ғаройиб ғоялар ва ечимларнинг туғилишига олиб келди.

Лаборатория иш олиб борадиган маҳаллий аҳамиятга эга муаммоларни киритиш ва уларни иштирокчиларга эълон қилиш учун мутахассислар таклиф қилинди. Улардан бири Алексей Волков бўлиб, у Сурхандарё вилоятидаги қишлоқлардан бирида сув етишмаслиги муаммосини кўтариб чиқди. Ундан сўнг сўз олган Баҳодир Аюпов, ўз навбатида иштирокчиларга экосумкалар, уларни маиший хизмат кўрсатиш соҳасида оммалаштириш ҳақида сўзлаб берди. Улардан кейин сўзга чиққан атроф-муҳит бўйича мутахассис Рустам Мурзаханов Алексей Волков билан биргаликда мевали дарахтларнинг ёввойи турларини кесиш муаммосини тақдим этди. Охирги муаммони Андрей Малеев (кўп йиллик велосипедчи) кўтариб чиқди. У йиғилганларга велосипед воситасида эришиладиган турмушнинг афзалликлари ҳақида айтиб берди ва мамлакат ҳаётида велосипедчилар ҳаракатини оммалаштириш муммосига тўхталди.

Алексей Волков сув муаммоси ҳақида

А. Волков - Сув буйича лойиха (такдимотни кучириб олиш 1,4 MB)

Боходир Аюпов эко-сумкаларни оммалаштириш муаммоси ҳақида тўхталмоқда

Б. Аюпов - Ўзбекистонда эко-сумкалар маданиятини оммалаштириш ҳақида (тақдимотни кўчириб олиш 1,8 MB)

Алексей Волков ва Рустам Мурзаханов мевали дарахтларнинг ёввойи турларини кесиш муаммоси ҳақида

Р. Мурзаханов, А. Волков - Мевали дарахтларнинг ёввойи турлари бўйича лойиҳа (тақдимотни кўчириб олиш 937 KB)

Андрей Малеев "соғлом муҳит учун велоҳаракат тўғрисида"

А. Малее - Велоҳаракатни оммалаштириш (тақдимотни кўчириб олиш 350 KB)

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг, иштирокчилар эътиборига экология ва атроф-муҳитнинг глобал муаммолари бўйича икки соатлик блок ҳавола қилинди. Бу гал биринчи бўлиб Рустам Мурзаханов сўзга чиқди ва йиғилганлар эътиборига тақдимотини ҳавола этди. У биохилмахилликка оид йўқотишларга тўхталиб, муаммога бошқача нуқтаи назардан ёндашишни таклиф қилди.

Куйида эътиборингизда унинг тақдимоти ҳавола қилинмоқда:

Р. Мурзаханов - Биохилмахилликка турлича ёндашувлар

Биохилмахилликнинг ранг баранглигида сув катта аҳамиятга эга. Ундан сўнг сўзга чиққан қорақалпоғистонлик сув бўйича мутахассис Юсуп Камалов бу борадаги мулоҳазаларни давом эттирди. Танишув учун унинг тақдимоти қуйида келтирилган:

Ю. Камалов - Сув муаммолари (тақдимотни кўчириш 1,4 MB)

Александр Морозов ерларнинг емирилиши мавзусини тақдим этди:

А. Морозов - Табиий ландшафтлар емирилишининг табиий в антропоген омиллари (тақдимотни кўчириб олиш 2 MB)

Глобал муаммолар блокини Алексей Волков якунлаб, иқлим ўзгаришлари ҳақида сўзлаб берди:

А. Волков - Иқлим ўзгариши. Афсона ёки ҳақиқатми? (тақдимотни кўчириб олиш 1,7 MB)

Мутахассисларнинг экология ва атроф-муҳитнинг глобал муаммолари ҳақидаги ҳикояларидан сўнг ташкилотчилар иштирокчиларга аввал қайд этилган муаммолар ҳақида эслатишди, ҳамда уларга ўзларини қизиқтирувчи мавзули гуруҳларга бўлиниш таклиф қилинди. Гуруҳлар аниқлаб олингач, иштирокчиларга инновациялар ва дизайн-фикрлаш техникасига оид кўникмалар ҳақида сўзлаб беришди. Ижтимоий ва табиатни муҳофаза қилиш инновациялар тўғрисида бир неча қизиқарли видео-роликлар тақдим қилинди. Қуйида веб-сайтимиз саҳифаларидаги роликларга ссилкалар келтирилган.

Кўшни боғбонлар - улар ким?

Танаффус қилинг – мукофотга эга бўл! - бу тугмага босинг;

Ерларнинг емирилишига қарши мобил таклифлар - бу ерга;

Дарахтларнинг сирли ҳаёти. Ёруғлик куни давомида қуёш энергиясига қандай эришиш мумкин? - жавоб шу ерда;

Таомни қутқаринг! Нима учун ва қандай мақсадда? - бу ердан билиб олинг;

Визуал маълумот - бунга қандай эришиш мумкин?

Сўнгра гуруҳларда иш олиб борилди, ва у лабораториянинг биринчи иш куни охиригача давом эттирилди.

Юсуп Камалов сув ҳақида.

Александр Морозов ерларнинг емирилиши ҳақида.

Гуруҳларда ишлаш.

Иккинчи кун тақдимотларни тайёрлаш кўникмаларига бағишланган қизиқарли мавзудан бошланди. Уни лабораториянинг бош мураббийи Баходир Аюпов олиб борди. Ундан сўнг ёшларнинг яна бир дўсти ва тажрибали волентер Александра Поварич инографика ҳақида сўзлаб берди. Ва ниҳоят, куннинг иккинчи ярмида, янги билим ва кўникмаларни эгаллаган ёш экспериментаторлар гуруҳларга бўлиниб, муаммоларнинг ечими ва ўз ишланмалари бўйича тақдимотларни тайёрлашни давом эттирди. Мутахассислар амалий маслаҳатларини беришди, зарур ҳолларда муаммоли жиҳатларни тўғрилаб, тушунитириб беришди.

- Шундай гапирингки, сизни энг сўнгги қаторнинг бурчагида ўтирган одам ҳам эшитсин.

Б. Аюпов - Самарали тақдимотлар кўникмалари (қисқа ва лўнда) тақдимотни кўчириб олиш 555 KB

Икки авлод вакиллари инографика ҳақида мулоҳаза юритмоқда (чапда - Александр Морозов ва ўнг томонда - Александра Поварич)

Ишланмаларнинг тақдимоти бошланди. Гуруҳлар қизиқарли ечимлар ҳақида сўзлаб беришди, айримлари бир неча ечимларни ҳам таклиф этишди. Албатта, уларнинг аксариятини чуқур англаш ва устида қўшимча ишлаш талаб қилинади, айни пайтда барча иштирокчилар мавжуд муаммоларни ҳал қилишда уларни қўллаш бўйича етарли билимларни ўзлаштирди. Иштирокчилар ўтган тадбирнинг қизиқарли бўлганлигини, ҳамкорликда ижодий ишлашдан завқ олганликларини қайд этишди.

Мантиқан фикрлайдиган бўлсак...

Тренерлар қўшимча воситалардан қандай фойдаланиш кераклигини тушунтирмоқда.

Қуйида биз иштирокчиларнинг қизиқарли фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишга қарор қилдик. Улар орасида ҳурматли экспериментларимиз алоҳида ўрнак кўрсатишди:

Мирсаид Эргашев, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вакили, Самарқанд вилояти.

- Бугунги тадбир ҳақида сўз кетганда шуни айтмоқчиманки, бу ерга турли ҳудудларидан келган ёшлар тўпланган, улар орасида талабалар ҳам, турли ташкилотлар вакиллари ҳам бор. Гуруҳларга йиғилиб, биз муаммоларни ечиш йўлларини ишлаб чиқмоқдамиз ва олинган билимларни амалиётда қўллашга ўрганаяпмиз. Ўйлайманки, келажакда бу жойлардаги муаммоларни ҳал қилишимизда қўл келади. Биз биргаликда олдимизга қўйилган муаммо – Сурхандарё вилоятининг олис қишлоқларидан бирида сув таъминоти бўйича, айни пайтда, бошқа муаммолар юзасидан янги, фойдаланиш мумкин бўлган ва арзон усулларини топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Билим ва ахборотларни алмашиш асносида биз бир биримиз билан яқиндан танишиб, янги дўстлар орттирдик. Шу пайтга қадар лойиҳа қандай фаолият юритишини билмас эканман. Бизга лойиҳаларни юритиш, масалани қўйиш ва хатти-ҳаракатларни режалаштириш бўйича асосий билимлар берилди. Мен лойиҳаларни юритиш кўникмаларини эгалладим ва келгусида кўпроқ ва аниқ лойиҳалар устида иш олиб бормоқчиман. Шу пайтда қадар мен Хоразмда экологик семинарда бир марта иштирок этганман, аммо қатор муаммолар, шу жумладан, ўрмон хўжалигига оид муаммолар ҳақида эшитмаганман. Менга лабораториядаги муҳит ёқди, бу ерда чин дилдан, қалб қўрини бериб ишлаш мумкин.

Азиз Тожиев, Y-PEER ёшлар тармоғининг вакили.

- Тадбир ҳақида тахминларим бор эди, аммо амалдагиси кутганларимдан бир неча баварвар устун бўлиб чиқди. Бунчалик кўп ва фойдали маълумотлар оламан, деб ўйламаган эдим. Кўриниб турибдики, биз ҳатто "энерджайзерласиз" (тетиклаштирувчи ўйинлар) ҳам барчамиз мавзуга қизиқдик, фаол иш олиб бормоқдамиз, бошқа бир тадбирда балки бизни уйқу босар эди. Мавзу ниҳоятда долзарб ва керакли, ва менимча, бундай ишларни кўпроқ ўтказиш керак. Ушбу лабораторияда иштирок этиш учун мени танлаганингиз учун катта раҳмат, бу ерга келмаганимда кўп нарсалардан бебаҳра қолар эканман. Мавзу келсак, мен экосумкалар фойда келтиришини билмас эдим, улар пулли бўлса-да, бепул пластик пакетларга қараганда афзалроқ. Эндиликда мен ўзим атрофдагиларда экосумкаларнингт фойдасини тушунтираяпман, биз ҳаммамиз бу ҳақда ўйлашимиз керак. Масалан, велосипедлар мавзуси бўйича менинг ғояларим бор, қўшимчалар киритишим ва амалга ошириш мумкин бўлган чораларни таклиф этишим мумкин. Ўтган турда ухламай, бундай чораларнинг барчамизга фойдаси борлиги ҳақида ўйладим. Ва бундай ишларни бугундан бошлаб амалга оширишимиз мумкин. Зеро, 50-60 йилдан кейин бу ишлар кечикиб кетиши мумкин. Экосумкалар бўйича муқобил ечимларимиз бор, пластикдан фойдаланиш зарарига мисолларни ҳам жамоамиз кўрсатиб беради. Экосумкаларни безашдан ташқари, бунинг нима учун кераклиги, уларни қандай қилиб оммалаштириш мумкинлиги, бунинг кимга фойда ёки даромад келтириши ҳақида сўзлаб берамиз.

Александр Морозов, сув-энершетика ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўлими бошлиғи, «Гидропроект» ОАЖ.

- Ушбу семинар ишида бажонудил иштирок этдим, бу ерда иқтидорли ёшлар кўп экан, ҳатто ўзим ҳам яшаргандек бўлдим. Тақдимотларни расмийлаштириш, материалларни қулай ва тушунарли шаклда тайёрлаш бўйича кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлдим. Ўйлайманки, бундай машғулотларнинг ўтказилиши давримиз учун жуда фойдали ва долзарбдир.

Саидмурод Мамаражабов, Сурхон давлат қўриқхонасининг катта илмий ходими.

- Семинар-тренингда кўриб чиқилаётган масалалар ниҳоятда долзарбдир. Менинг шахсий таассуротларим ва ўтказилган тадбирнинг баҳоси жуда баланд, чунки мен учун атроф-муҳитнинг маҳаллий муаммоларини ҳал қилиш, шу каби семинар-тренингларнинг ўтказилиши жуда фойдали ва муҳимдир. Бундай тадбирлар биргаликда инновацион ғояларни муҳокама қилиш, бу борадаги фикр-мулоҳазаларни билдириш имконини беради. Ўйлайманки, келгусида ҳам бундай семинарлар ўтказиб турилса, уларнинг ёрдамида Республикада мавжуд бўлан маҳаллий кўламдаги экологик муаммоларни ҳал қилиш, янги ёндашувлар, чоралар, усуллар ва тадбирларни амалга ошириш имконияти яратилади. Ушбу семинар давомида олдимизга қўйилган масалаларнинг муҳокамаси ҳақида гапирадиган бўлсак, бошқа масалалар қаторида мени экосумкалар мавзуси қизиқтирди. Фикримча, экосумкаларни ишлаб чиқариш, уларни оммалаштириш, экосумкалардан фойдаланиш афзалликларини тарғиб қилиш пухта ўйланган ва режалаштирилган ташаббусдир. Мен учун ҳам бу ғоя янги эди. Иккинчи қизиқарли масала – инографика ҳақидаги ҳикоя бўлди. Ана шу икки ғояни ривожлантиришда давом этсак, ўйлайманки, улар яхши самара келтиради.

Александра Заславская, «Жайрон» экомаркази ходими.

- Семинарда муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўп янгиликларни билиб олдим. Аввалига қўйилган муаммонинг ечимини излаб, кўп бош қотирдик. Жамоамиз майда гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир муаммони ўзича ҳал қилишга уринди. Тилга оид тўсиқ ҳам бор эди, мунтазам равишда ўзбекчадан рус тилига, ва яна аксинча таржима қилишга тўғри келди. Аммо ана шу нарса ечимни ишлаб чиқишда бизни бирлаштирди, ва ундан сўнг гуруҳ бўлиб ишлай бошладик. Ишланмаларга навбат келгач, барча материални қисмларга ажратдик ва ҳар бир гуруҳ учун вазифани аниқлаб олдик. Муаммони тартиб билан, қисмларга ажратиб ечиш осонроқ бўлди. Ўзаро ҳамкорликнинг бундай тактикаси гуруҳ бўлиб ишлашда қўл келди. Тил туфайли кўп нарсаларни тушунмаган бўлсак, кейинчалик барча масалалар ўз ўрнига тушди. Шу тарзда ечимнинг бир неча вариантини ишлаб чиқдик.

Мен учун қизиқарли бўлган мавзуга келсак, менда Баҳодирнинг тақдимотларни яратиш кўникмаларига бағишланган чиқиши яхши таассурот қолдирди. Унинг чиқишда келтирилган маълумотларнинг айримларидан хабарим йўқ эди. Кўпчилик олдида сўзлаш муаммоси ҳақидаги фикрлари мени ниҳоятда қизиқтирди. Айни пайтда икки нафар ажойиб экспертни учратдим. Булар Юсуп Камалов ва Александр Морозов. Улар гуруҳимизга мутлақо кутилмаган ғояларни таклиф этишди. Балки уларни Экомарказда амалга оширирмиз. Уларнинг бири – кратер шаклида ясалган, учи кесилган тош пирамида. Бу жуда қизиқарли технология бўлиб, унинг ёрдамида ҳарорат ўзгарган пайтларда ҳаводан сув олиш мумкин бўлади. Ана шундай пирамидалар ёрдамида қадимда одамлар ичимлик сувини тўплаган. Аммо ушбу технология ва бошқа технологияларнинг таннархи қиммат, ва биз сув олишнинг арзон ва қулай усулини ишлаб чиқдик ва уни таклиф этмоқдамиз – бунда уйлар ва бошқа қурилмалар томонидан ёғингарчилик сувлари йиғилади. Албатта, бу усулда кўп сув йиғиб бўлмайди, айни пайтда ёғингарчилик миқдори ҳақида экспертларнинг ва ҳудудга оид маълумотларда тафовутлар бор. Демак, аниқлаштириладиган масалалар кўп. Шунга қарамай, ёнғингарчиликларни йиғишдан фойда бор.

Бу жойда сув олишнинг яна бир йўли бор, аммо бу усул қимматроқ, айни пайтда кўп сув олиш мумкин бўлади. Бу усул дарё ўзанида қудуқ қазишдан иборат. Баҳорда дарё оқиб, ёзда қуриб қоладиган жойларда, одатда ер ости сувлари оқади. Улар турли чуқурликда жойлашган бўлади, аммо шағал остида сувни топиш мумкин. Бунинг учун сувнинг оқимини тўсиш ва қудуқ ёрдамида уни тўсиш ва юқорига кўтарилишга мажбур қилиш мумкин. Бу усул ёрдамида керакли миқдордаги сувга эришиш мумкин. Маълумотларга кўра, қаердадир қудуқ барпо этишда ёғоч ёки саксавулдан фойдаланилган.

Табиийки, қиммат нархли технологиялар воситасида кўп сув олиш мумкин, аммо улар ҳар ҳам инновацион бўлавермайди, ечимларнинг арзон варианти эса кам миқдордаги сувни олиш имконини беради, холос. Сув кам бўлганлиги туфайли, ундан энг кўп даражада, яъни оқилона фойдаланиш муаммоси ҳам долзарб ҳисобланади. Бу борада ҳам сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланиш усуллари топилган. Агарда сув етарли миқдорда бўлса, сабзовот етиштириш учун иссиқхоналар қуриш мумкин, улар томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида суғорилиши мумкин. Томчилатиб суғориш тизими амал қилиши учун эса иссиқхонани ер сатҳидан пастда қуриб, сув солинган бакни юқорилаб турган таянчларга ўрнатиш мумкин, бунда сув ўз оқими билан оқиб туради.

Мадина Саидкаримова, Ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти раҳбари.

- Лаборатория ҳақидаги таассуротларим жуда яхши, зеро ГЭФ КГД ва МБТТД томонидан ўтказилган тадбирлардан ҳар доим юксак таассурот қолган. Менга ишга ёндашувнинг ўзи ёқди. Энг глобал экологик муаммолардан бири кўриб чиқилди. Бизни гуруҳларга бўлиш орқали тренерлар ушбу муаммолар ечими ҳақида ўйлаб кўриш, атрофимиздаги муҳитни яхшилашга ҳар биримиз қандай ҳисса қўшишимиз ҳақида фикр юритиш имконини беришди. Муаммолар ҳақида шунчаки гапириб беришдан кўра танланган ушбу усул самаралироқ. Одам муаммонинг ечимида шахсан иштирок этса, у биринчидан, муаммонинг моҳиятини яхшироқ тушунади, иккинчидан, ечим йўлини топиш орқали у бундан сўнг берфарқ қола олмайди ва ўз турмуш тарзини ўзгартириши мумкин. Биз кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик, улар келгуси фаолиятимизда қўл келиши мумкин. Айни пайтда кўплаб ижобий таассуротларга эга бўлдик, бунинг учун тадбир ташкилотчиларига катта раҳмат.

Александра Поварич, экологик муаммолар соҳасидаги хабардорликни ошириш бўйича маслаҳатчи (инографикани қўллаш кўникмалари бўйича тренер).

- Аслида, бундай тадбирлар жуда муҳим, чунки биринчидан, улар мамлакатнинг турли ҳудудларидан ёшларни жалб этади, ва улар ўзаро тажриба алмашиши мумкин. Ва энг муҳими, бундай тадбирлар одамларда қизиқиш уйғотади, янги билимларни ўзлаштиришга интилиш пайдо бўлади, бу эса келгуси ривожланиш учун турткидир. Мен ўзим ҳам бир неча бор бу каби тадбирларда иштирок этганман ва бирон бир анжуман тугаганидан сўнг, бирон янги ишга қўл ургинг келади, янги ғоялар туғилади. Менимча, бу энг муҳими. Иштирокчиларнинг ҳеч бўлмаганда 25 % янги ғояга қизиқса, бу йўналишдаги ишларга киришса, бу яхши натижа ҳисобланади. Улар ўз энергияси билан бошқаларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Мен бугун инографика ҳақида сўзлаб бердим, ўйлайманки, йигит-қизлар матнли маълумотларнинг расмларга кўчирилишига қизиққан бўса керак. Чунки бу жуда қизиқарли ва келгуси фаолиятимизда, турмушда ва ўқиш жараёнида қўл келиш мумкин. Бундай кўникмаларни эгаллагач, чирйли тақдимотлар, маърузалар уюштириш мумкин. Бирон бир маълумотни бошқа одамларга тушунарли шаклда етказишни уддалаш ўз кучингга бўлган ишончни оширади. Бу техника янги эмас, ундан кундалик турмушимизда фойдаланамиз, деб ўйлайман. Унга эътибор бермаймиз ва нима учун бундай деб аталишини билмаймиз. Мисол учун, бу ақлий харитадир. Мактабда бизга кластерни чизинг дейишса, ўқитувчилар бу сўздан фойдаланиб, чизиб кўрсатар эди. Биз буни унутганмиз, холос.

Шавкат Анваров, Андижон давлат тиббиёт институтининг талабаси.

- Мен бундай тадбирларда биринчи бор қатнашаётганим йўқ. Аммо бугунги тадбирда жамоа бўлиб ишлаш кенг қўлланилгани, натижаларга эришилгани билан менга манзур бўлди. Жамоа бўлиб ишлаш муайян мақсадга йўналтирилган бўлади, яъни маълум муаммоларнинг ечими кўзда тутилади. Улар орасида Ўзбекистонда велосипед ҳаракатининг суст ривожланганлиги, атроф-муҳитни пластик пакетлар билан ифлослантириш ва мевали дарахтларнинг ёввойи навларини кесилиб кетишдан сақлаш муаммолари бор. Ёшларнинг бу муаммоларга муносабати алоҳида аҳамиятга эга, қисқа пайт ичида уларнинг ечими бўйича янги ғояларни таклиф этдик. Биз бунга қодир эканмиз, бу ишга кўпроқ вақт ажратилса, бу каби муаммоларнинг амалий ечимини таъминлайдиган лойиҳалар яратилади. Бу семинарда мен Орол денгизи, экотизимлар, айрим шаҳарларда ичимлик суви тақчиллиги ҳақида кўп нарсалар билиб олдим. Мутахассислар тақдимотларига келсак, мен аввал ҳам инографика ва нотиқлик санъати ҳақида билар эдим, шунга қарамай, бу борада ҳам янги фикрларни эшитдим.

Хуршида Салиева, Тошкент ахборот технологиялари университетининг 3-курс талабаси, Фарғона шаҳридан.

- Экология ва атроф-муҳит масалаларига қизиққаним учун ушбу семинарга келдим. Менга экосумкалар ҳақидаги лойиҳа ёқди, келгусида бу борада иш олиб бораман, деб ўйлайман. Мен ўзим экосумкаларни ишлаб чиқариш билан шуғилланмоқчиман, тажрибам ҳам, цехимиз ҳам бор. У ерда бошқа маҳсулот ишлаб чиқарамиз, мен эса уни экосумкалар ишлаб чиқаришга мослаштириш ниятидаман. Семинаргача лойиҳа устида қандай ишлашни билмас эдим, энди кўп нарсаларни ўрганиб олдим. Мен қатор ташкилотларда кўнгилли сифатида қатнашаман, аммо экология ва атроф-муҳитга оил семинарга илк бор қатнашаяпман. Менга жуда ёқди.

Андрей Малеев, Ижтимоий лойиҳалар лойиҳаси волонтери. Иштирокчиларни мамлакатимиздаги велоҳаракат тақдимоти билан таништирди.

- Бугун семинарнинг иккинчи куни. Ёшлар берилиб ишламоқда, ва натижалар ҳам ёмон эмас. Янги ғоялар туғилмоқда, умид қиламанки, бундан олинган самарада келгуси фаолиятда фойдаланишимиз мумкин бўлади. Балки шу жамоа иштирокида бирон бир лойиҳани яратамиз. Мен велоҳаракатни ривожлантириш бўйича лойиҳамнинг тақдимотини ўтказдим, жамоа ҳам қатор янги ғояларни ишлаб чиқди, уларда велоҳаракат билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга ёрдам бериш ишларини бирлаштириш кўзда тутилган. Уларнинг фикрлаш тарзи менга маъқул, барча ғояларни амалга оширишади, деб ўйлайман.

Надежда Гавриленко, ЎзМУ талабаси, Гидрометеорология хизмати ходими.

- Лойиҳа ҳақида тасодифан билиб олдим, анкетани тўлдириб, жўнатдим. Айни пайтда семинарда иштирок этишдан катта таассурот олдим. Шу билан бирга атроф-муҳитга оид муаммолар ечими бўйича ёндашувлар ва кўникмаларни ўзлаштирдим. Ташаббускор, ўз ишига фидоий бўлган ажойиб инсонлар билан танишдим. Жамоа бўлиб ишлаш, экспертлар билан маслаҳатлашиш ҳам менга жуда маъқул. Ҳаммаси учун катта раҳмат! Ўз навбатида ушбу тадбир ташкилотчиларига Ижтимоий Инновациялар Лабораторияси лойиҳасини яратганликлари, лойиҳада иштирок этганим учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Сурхандарё вилоятидаги қишлоқ муаммоси мени бефарқ қолдирмади. Дала амалиёти бўйича маълум тажрибага эгаман (хизмат вазифаларим туфайли вилоятларга тез-тез бориб тураман), лекин бундай ҳолатни кузатмаганман. Ҳар гал одамларнинг бу каби мураккаб шароитларига мослаша олишига ҳайрон бўламан. Агарки ушбу қишлоқ аҳолиси ўз кучи билан ўзларини сув билан таъминлай олмас экан, ушбу муаммони ҳал қилишни сўраб мурожаат қилишган экан, демак вазият жуда мураккаб.

Биз таклиф қилаётган вариантларни амалга ошириш қанчалик мураккаблигига ишонч ҳосил қилмоқчиман – туманнинг иқлими, гидрогеологик шароитларини ўрганаяпман.

Конденсация бўлган сувни йиғувчи тош минораларга келсак, бу соҳадаги тажрибали одамлар билан маслаҳатлашдим, назарий жиҳатдан тўғри бўлса-да, амалда ҳеч ким буни қўлламаганлигини айтишди. Бунинг учун олдиндан тадқиқотлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш керак. Республикамизда бу йўналишла иш олиб борилаётган экан, ҳатто қурғоқчил (дашт) ҳудудларида ҳаводан сув олиш бўйича қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилаётган экан. Ўқиш билан банд бўлганим туфайли, ушбу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш учун вақтим етишмайди. Аммо имкон бўлиши билан, ушбу масала билан шуғилланмоқчиман ва «топилмаларимдан» сизларни хабардор қиламин.