The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Экомарказ

Ҳозир ўзимизнинг севимли Жайрон экомарказига кетяпмиз, у ерда севимли лойиҳамиз ўз ниҳоясига етди. Йўлнинг узоқлиги қўмита аъзолари билан бирга сезилмай ҳам қолди: дастур фаолиятининг турли жиҳатлари ҳақида, шунчаки ҳаётий икир-чикирлар тўғрисида гаплашиб кетяпмиз. Машина ойнасидан ландшафтлар, милиция постлари, қум қуюнлари ва бошқа нарсалар ўтиб кетяпти – ҳаёт ҳам шу тарзда кечади.
Тўсатдан йўл яқинида оқ бошли қумойлар ва қора калхатлар ўтирганини кўрдик, улар Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган. Қушлар одамлардан қўрқмай қўйган, улар ва одамлар орасидаги муносабатлар йўлга тушаётганини кўриш ёқимли... лекин барибир эҳтиёткорлик зарар қилмайди. Улар барибир ёввойи қуш-да... Мана улар, учиш тасмаси бўйлаб кўтарилаётган оғир самолётлар каби осмонга кўтарилдилар, бир неча дақиқадан кейин қушлар қанотларини қоқмасдан ва кўзга кўринмас термик оқим бўйлаб ердан спираль кўринишида осмон сари кўтарилиб кетаётганини кўрдик.

Рустем Джемилев сурати

Бухорога, экомарказга етиб келдик.Ташрифимизни шундай мўлжалладикки, унга кўра грант қўмитамизнинг аъзолари ҳар йили ўтказиладиган жайронларни рўйхатга олиш ишларида қатнаша оладиган бўлишди. Бу кишини завққа тўлдирувчи воқеа, у ҳеч кимни лоқайд қолдира олмайди. Яхшиси бундан олдинги ҳикояларимизни ўқинг.

Рўйхатга олиш ишлари ажойиб тарзда ўтди, ҳамма ўз ишидан хурсанд бўлди. Йил оғир келганига ва қурғоқчилик туфайли чўл ўсимликлари деярли йўқ бўлишига қарамасдан, экомарказ жамоаси Наталья Васильевна Солдатованинг мулойим босими остида кўпгина жониворларнинг ҳаётини сақлаб қола олинди. Кўплаб одамларнинг ёрдами туфайли ем-хашак сотиб олинди. Улар чўлга ташлаб чиқилди ва ҳайвонларнинг қорнини тўйдирди. Шу боис унча кўп жонивор нобуд бўлмади. Бу борадаги умумий рақамлар қуйидагича:

2009 йилги рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ҳайвонларнинг сони 2008 йил билан таққослаганда бироз ошиб, қуйидагича бўлган: 902 та жайрон, 67 та қулон ва 21 та Пржевальский оти. Охирги рўйхатга олиш ишларига кўра, 2010 йилда 794 та жайрон, 22 та от ва 79 та қулон қайд этилган.

Қўмита аъзолари лойиҳа фаолияти ва натижалари билан батафсил танишиб чиқди. Биз билан сафарда қўмитанинг 4 нафар аъзоси бор эди. Яна иккитаси – Аня Тен ва Наталья Солдатова – бизни шу ерда кутиб олишди. Биз йиғилиб, лойиҳалар бўйича баҳс-мунозара юритиш имкониятини қўлдан чиқармадик. Шу тариқа 2 та лойиҳа муҳокама қилинди – Назархан қўрғонида маҳаллий аҳоли учун энергия тежовчи асбобларни ишлаб чиқариш бўйича марказни яратиш лойиҳаси ва Қашқадарё вилоятида биогаз бўйича лойиҳа. Бу дастлабки муҳокама эди. Аммо биз хумордан чиққунча мунозара қилдик. Ҳозир иккала лойиҳа ҳам маъқулланган ва уларни амалга ошириш ишлари бошланган.

Экомарказда ўтган 2 кундан сўнг экспедициямиз Хоразм вилояти томонга қараб ўз йўлида давом этди.