The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекона «пул дарахти» ёки лалми ерлардан қандай фойда олиш мумкин?

Марказий Осиёда илк бор ишга туширилган писта дарахти ҳақидаги портал — лалмикор деҳқончиликка оид янги, юқори рентабелли технологияни илгари суришда янги босқичдир. 9 декабрь куни БМТТД нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури ташаббусига кўра (ГЭФ КГД) журналистлар билан ахборот учрашуви ҳамда www.pistachio.uz сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Учрашувда қатор матбуот, интернет нашрларнинг журналистлари, радио, телевидение ходимлари ва ҳатто лалмикор деҳқончилик, аниқроғи, пистазор плантацияларни яратишга бағишланган бадиий фильм яратишни режалаштираётган кино индустрияси вакиллари иштирок этди.

Қиммат бўлса-да, байрам дастурхонининг кўрки бўлган пистани кўпчилик яхши билади. Аммо мураккаб лалмикор деҳқончилик шароитида уни қандай ўстириб, яхши даромад олиш мумкинлигини ҳали кам сонли одамларгагина маълум. Айни пайтда бу ишга қизиқувчи ҳамда қурғоқчил тоғ олди ерларида майдони бор ҳар бир деҳқон лалмикор ерларда ўз боғини яратиши мумкин.

БМТТД ва Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) томонидан атроф-муҳитни ва барқарор ривожланишни муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, миллий шериклар билан бу борада ерларнинг емирилишига қарши жадал ишлар олиб борилмоқда. Зукков Фонди кўмагида ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази иштирокида яратилган ушбу сайт бунинг яққол тасдиғидир.

Нима учун айнан писта дарахти ва сайт нима учун керак?

Писта дарахти тасодифан танланмаган. У азалдан маҳаллий ҳисобланган, қурғоқчиликка чидамли, айни пайтда лалмикор зоналардаги экологик муҳитни соғломлаштиришга, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан бирмунча ҳимоясиз бўлган қишлоқ аҳолисининг барқарор ва мўмай даромад олишга кўмаклаша оладиган экиндир. Лалмикор ерларнинг асосий қиммати шундаки, бу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини сунъий суғоришсиз етиштириш мумкин.

— Сув тақчиллиги шароитларида айнан писта дарахти юқори даромад келтиради, олимлар ўтказган тадқиқотлар натижалари шундан далолат бермоқда, - дейди БМТРД нинг Ўзбекистондаги доимий вакилининг ўринбосари Фарид Гараханов. - Ушбу экин ҳақидаги турли маълумотлар билан бир қаторда янги сайт ушбу бизнес тури билан шуғилланмоқчи бўлган кишиларга фикр алмашиш имкониятини беради. Айни пайтда, асосан, ҳозирги пайтда бўш турган, яъни ҳеч қандай фойда келтирмаётган ерлардан фойдаланишга туртки берилади. Шуниси ҳам маълумки, писата дарахти экологик вазиятни яхшилашга кўмаклашади, тупроқ емирилишининг олдини олади ва ўзи етиштирилаётган ҳудудда микроқлимнинг яхшиланишига ёрдам беради, деб қўшимча қилди Ф.Гараханов.- БМТРД давлат институтлари, шу жумладан, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда бундан буён ҳам ушбу экинни оммалаштириш, ахборот тарқатиш, уни етиштириш билан шуғилланмоқчи бўлган кишиларга ёрдамлашда давом этади, - деб сўзини якунлади Ф.Гараханов.

Ҳозирги кунда пистачи олимлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва ўтган йиллар давомида улкан тажриба тўпланган. Булар ҳақида меҳмонларга Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги институтининг етакчи ходимлари Галина Чернова ва Евгений Ботман сўзлаб беришди. Шу куни улар пистачи мутахасслар жамоасига бошчилик қилишди.

Янги сайт бу борадаги билим ва тажрибаларни жамлашга мўлжалланган, ва улардан кенг, оммавий ва қулай тарзда фойдаланиши мумкин. Сайтнинг шакли ҳам қулай ва оддий. Унинг саҳифаларида писта дарахти ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган. Хусусан, ушбу экин ўсадиган ареал таърифланади, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги табиий пистазорлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Айни пайтда пистанинг фойдали хоссалари, айрим писта навлари ва турлариннинг хўжалик-биологик тавсифи келтирилган.

Писта ҳақидаги бутун иш тажрибаси акс эттирилган асосий материаллар сирасига писта ҳақидаги материаллар киради, ва уларнинг орасида плантацияларни яратиш бўйича бир неча тавсиялар турлари ва писта плантацияларини парваришлаш бўйича истиқодий таҳлил бор. Сайт фойдаланувчиларга вақтни тежаш ва бевосита мулоқот ўрнатиш, ўз ишини бошлашга имконият яратиши мумкин.

Сайтдан фойдаланувчилар писта дарахтини ўстириш технологияси бўйича етакчи мутахасслардан профессионал ёрдам ва маслаҳатлар олиши мумкин.

Олдиндан ушбу сайт Ўзбекистон аҳолиси учун мўлжаллаб, ишлаб чиқилган. Бу жонли ахборот майдони, долзарб маълумот олиш ҳамда писта етиштиришга қизиқувчи ва бу иш билан шуғулланиш истагида бўлган кишилар учун тажриба алмашиш бўйича яхши механизмдир. Бу бизнес-ғояларни ифодалаш имкониятини беради, дастлабки таклифлар бунинг яққол тасдиғидир.

Шуни таъкидлаш зарурки, сайт TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, фойдаланувчилар унинг материаллари ва сайт мазмуни билан бепул танишиши мумкин. Барча географик ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиши, уларнинг сафини кенгайтириш мақсадида сайт саҳифаларининг уч хил версияси ишлаб чиқилди. Иккитаси рус ва ўзбек тилларида бўлиб, улардаги маълумотлар бир хил, ва инглиз тилида бирмунча қисқартирилган вариантда келтирилган. Ҳозирги пайтда сайт facebook тармоғида ўз саҳифасига эга.

Сайт саҳифаларидан шунингдек ушбу мавзуга қизиқувчилар даврасида содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумотлар ўрин олган. Умид қиламизки, бу ерда Ўзбекистонда пистачилик борасида кузатилаётган бошқа ташаббуслар ҳам ўз аксини топади. Сайтда фотогалерея ҳам мавжуд, у мунтазам янги расмлар билан тўлдириб борилади, видео галереяда эса бир неча роликлар келтирилган бўлиб, бунда марказ мутахасслари писта дарахти, унинг физиологияси ва плантацияларни яратиш учун кўчатларни тайёрлаш технологияси ҳақида ҳикоя қилади.

Сайтнинг интерфаол воситалари қаторида Ўзбекистон харитасини қайд этиш мумкин, унда писта дарахтини ўстириш ва плантацияларни яратиш учун энг мақбул зоналар белгиланган баландлик камари кўрсатилган. Харитада янги ташкил қилинган пистазорлар плантациялари ва уларни парваришлаш билан шуғилланаётган фермерлар ҳақидаги маълумотлар бор. Шу тарзда барча қизиқувчилар фермерлар билан боғланиб, ўзига керакли маълумотлар билан танишиши ва жойига бориб, уларни ўз кўзи билан кўриши мумкин.

Қисқача тарихимиз ҳақида

ГЭФ нинг Кичик Грантлар Дастури Ўзбекистондаги БМТРД кўмагида 2008 йилда Жиззах вилоятида Ўзбекистон тоғ олди қурғоқчил ерлари ҳолатини яхшилаш воситаси сифатида пистазорлар плантацияларини яратиш бўйича биринчи ташаббусни бошлаб берди. Ушбу илк қадам натижасида бир пайтлар “она юртида одам болтаси ва моллар туёғи билан янчилган” писта дарахти яна ўз ватанига қайта бошлади ҳамда Ўзбекистоннинг ноқулай ва унумсиз ерларини қопламоқда.

Биринчи лойиҳа 30 гектардан ортиқ пистазор плантацияларни яратишга ёрдам берди. Мамлакатда пистачилик оммалаша бошлади. ГЭФ КГД офисига писта кўчатларини сотиб олиш, кўчатларни парваришлаш бўйича маслаҳат олиш бўйича қўнғироқлар кўпайди. ГЭФ КГД уларни ўрмончилик соҳаси мутахассларига йўллашди. Қўнғироқлар сони кўплигидан олимлар ҳаммасига жавоб беришга улгурмай қолди. Пистачилик бизнеси учун “ўсиш нуқтаси”, таянч пунктини яратиш зарурияти аён бўлди. Шу мақсадда 2011 йилда ГЭК КГД лойиҳаси доирасида БМТРД кўмагида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги мавжуд плантация негизида Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари учун пистачиликни ривожлантириш бўйича “ўсиш нуқтаси” яратилди. Бу ерда писта дарахтининг турли навлари ва шакллари, пайвандлаш материаллари тўпланди. Улар кейинчалик фермерлар ўртасида тарқатилади.

Вақт шуни кўрсатдики, бу ҳам камлик қилмоқда. Икки йўл ўтгач, бутун Фарғона водийси учун Андижонда навбатдаги ўсиш нуқтаси яратилди, Сурхандарё вилоятида ҳам шундай плантация барпо этилди. Ҳозирги пайтда сиз ёш писта ниҳолларини Жиззах вилоятида, Андижонда, Қашқадарёда ва Сурхандарё вилоятида учратишингиз мумкин. Лойиҳалар доирасида яратилган пистазорлар плантациялари мамлакатнинг бир неча вилоятида 250 гектар лалмикор ерларда ўсмоқда. Мамлакат бўйлаб фермерлар ва деҳқонлар томонидан мустақил ўстирилаётган писта дарахтларининг сони ундан ҳам кўп ва улар кун сайин ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтга келиб, уларнинг тахминий сонини ҳисоблаб чиқишнинг имкони йўқ. Эҳтимол, яқин келажакда замонавий юқсак технологиялар ГАТ (Географик Ахборот Тизимлари) ёрдамида улар ўсаётган гектарларни ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлади.

Пистачиликни ривожлантириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда ва олтита қўшма лойиҳада амалий тажриба тўпланган. Бугунги кунда Тошкент вилоятида лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Шу тарзда, мамлакат бўйича пистачилик бўйича тўртта ўсиш нуқтаси амал қилади.

Нима ишлар амалга оширилмоқда, ва яна нималар қилиш мумкин

Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 700 минг гектар сув билан кам таъминланган лалмикор ерлар мавжуд бўлиб, улар кўплаб вилоятларнинг тоғ олди ҳудудларида жойлашган. Ҳозирги пайтда бу ерлар ишлатилмаяпти ёки жуда самарасиз фойдаланилмоқда. Ваҳоланки, улардан фойдаланишга муносабат ўзгартирилган тақдирда улар мўмай даромад келтириши мумкин. Тоғ олди лалми ерлари — писта дарахти табиий равишда ўсадиган жойлардир. Бир пайтлар бу ерда пистазор ўрмонлар катта ҳудудларни қоплаб олган эди. Аммо ушбу нозик экотизимларга одамзод фаолиятидан юклама ошгач, пистазорлар тўлиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди, унумдор ерлар эса емирилмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида писта фақат жойнинг номида сақланиб қолди, холос (Пистали-сой, Пистали-тоғ, Пистали-мозор).

Қурғоқчиликка чидамли писта дарахтини етиштириш технологиясини қўллаш учун лалмикор ерларнинг шароитидан фойдаланиш керак. Ерларнинг емирилишини олдини олиш мақсадида лалмикор майдонлардан фойдаланиш учун кенг кўламли мелиоратив тадбирларни амалга ошириш шарт эмас. Бунинг учун сув олиб келиш, оғир қишлоқ хўжалик техникасидан фойдаланиш, бир неча агротехник тадбирларни амалга ошириш ва катта миқдорда минерал ўғитлар солиш талаб қилинмайди. Ерларнинг унумдорлигини сақлашга ўсимлик қатламини тиклаш орқали эришиш мумкин. Пистазорлар плантацияларини яратиш орқали янги ўсимлик ҳамжамиятини ташкил этиш учун шароит яратамиз, бу эса бизга ер емирилишига қарши самарали курашиш, саҳроланишга ва ерлар унумдорлиги пасайиб кетишига қарши туришимизга ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг қуруқ иқлими шароитида пистачилик — лалмкор деҳқончиликнинг энг самарали турларидан биридир

Бу ўринда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича узоқ муддатли кафолат ҳақида сўз кетмоқда. Бугунги кунда бошланган иш келгусида ўз самарасини беради. Ўзбекистоннинг барча тоғ олди ерлари тахминан 700 минг гектарни ташкил этади. Уларда тижорий асосда пистазорларни яратиб, сармояларни жалб қилишнинг узоқ муддатли активларига айлантириш мумкин. Хўжалик мақсадида ҳосилга киргач, пистазор плантациясининг 1 гектарида 100 млн. сўмдан ортиқ даромад олиш мумкин. Шу тарзда мавжуд 700 минг гектар лалми ерлар қандайц фойда келтиришини ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Бугунги кунда биз деҳқонларнинг эътиборини лалми ерларга қартмоқдамиз, ҳолбуки писта қўшимча суғориш таъминланган ҳолда пасттекисликларда ҳам ўсиб, яхши ҳосил бериши мумкин. Бугунги пайтда Ўзбекистоннинг ер фондида пистазорлар плантацияларини яратиш учун жуда қулай бўлган 4 млн.гектардан ортиқ майдонлар мавжуд.

Халқимизда нақл бор: «Деҳқон бой бўлса, Ватан обод бўлади».

ГЭФ КГД лойиҳаларидан бири доирасида ўтказилган иқтисодий таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, пистачилик — бу лалмикор деҳқончиликнинг энг даромадли турларидан биридир. Ушбу экинни етиштириш ҳар қандай бошқа қишлоқ хўжалиги экини, шунингдек чорвачиликка нисбатан катта даромад келтиради. Лалми ерларнинг асосий афзаллиги шундаки, уларда қишлоқ хўжалиги экинларини сунъий суғоришсиз ўстириш мумкин.

БМТТД таркибидаги ГЭФ КГД давлат институтлари, шу жумладан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида пистачиликни ва уни ўстириш технологиясини оммалаштиришга ҳар томонлама кўмаклашмоқда. Бугунги учрашувимиз бунга яққол мисол бўла олади.

Писта дарахтига бағишланган сайтнинг яратилиши ва унинг миллий ОАВ вакиллари учун ўтказилган тақдимоти бу борада амалга оширилаётган ишларимизда муҳим қадам ҳисобланади. Зеро, бу имкон қадар кўпроқ одамлар писта дарахтини ўстириши, унга «тоғ олди ҳудудининг бекаси» мақомини тиклашга ёрдам беради.

Писта – бу Ўзбекистон «яшил олтинининг» қайта тикланувчан фондидир

Ўзбекистонликларнинг келгуси авлодлари учун бундай фонд яратилиши ниҳоятда хайрли иш. Сиз нима деб ўйлайсиз?