The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Бўйламасига, ёппасига ва ёнимизда ёки эко-шмеко пойга

Сентябрнинг қуёшли тонгларидан бирида...

Биз офисдан чиқдик. Бутун мамлакат бўйлаб узоқ йўл бизни кутиб турарди. “Биз” деганда кимларни назарда тутаётганимни айтиб ўтишим керак, деб ўйлайман. Сафимиз кенгайди: яқинда Мувофиқлаштирувчи қўмитамизнинг таркиби янгиланди, айнан мана шу янги таркиб учун ушбу танишув ва мониторинг сафари ташкил этилди. Мен ҳам шу кичкина ҳикоямда мазкур сафар ҳақида гапириб бермоқчиман. Аниқроғи, сафар чоғида ўртоқлашиш мумкин бўлган кўп воқеалар юз берди, шу боис сафар ҳақидаги кичик ҳикоялар серияси, десак тўғри бўлади...

Сафаримиз 30 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этди. Бу вақт ичида қўмитамиз Дастур қандай ишлаётгани, нималарни уддалай олганимиз, нималарни эса қилолмаганимиз ва келажакда нималарни инобатга олиш зарурлиги билан танишиб чиқди.

Қўмитадан сафарда Людмила Шардакова, Жавлон Тошпўлатов, Баходир Мардонов ва Динара Габдулхаковалар қатнашди. Бундан ташқари, Жайрон экомарказида бизни Наталья Васильевна Солдатова ва Аня Тен кутиб туришарди. Урганчда бизни Назар ака Иброҳимов кутиб олди. Шунингдек, сафарда қўмита аъзоларидан ташқари жамоамизнинг бир қисми – Алексей, Жамшид ва Гаррий ҳам иштирок этди.

Шундай қилиб, қуйида сизни қизиқарли воқеаларга ҳаволалар кутмоқда, уларни ўқиш сиз учун қизиқарли бўлади, деган умиддаман. Ўзингизни бўш тутинг ва ўқишни бошланг.

Хандон писталарга ташриф
Cамарқанд оранжереяси
Экомарказ
Хоразмда ГЭЖ КГД лойиҳалари
Қорақалпоғистон – умидлар ва натижалар
Томчилатиб суғориш ҳақида бир неча сўз