ГЭЖ КГД – биринчи муваффақиятлар беш йиллиги!
Ушбу воқеага бағишланган аввалги қайдларимизда хабар қилганимиздек, унга тайёргарлик кўриш жараёнини бошдан кечирмай, дўстларимизнинг шодон ва миннатдор чеҳраларини кўрмасдан туриб, шу санадаги ҳис-ҳаяжонларимиз кўламини ва чуқурлигини тушуниш қийин. Биз билан бирга меҳнат қилган, у ёки бу лойиҳани амалга оширишда, у ёки бу технологияни синашда ва уни жорий этишда, билимларни ва биргаликда орттирилган тажрибани оммалаштиришда қатнашган барча инсонларни биз ўзимизнинг дўстларимиз деб биламиз.

Биринчи беш йиллигимизни нишонлаш учун биз аввалги жойимизни - Рэдиссон Блю (собиқ Рэдиссон САС) меҳмонхонасини танладик. Шу ерда беш йил аввал Дастуримизнинг расмий очилиши маросими бўлиб ўтган эди. Бунда рамзий маъно бор. Шу ерда фаолиятимиз қандай бошланганини, муваффақият йўлида қўйилган дастлабки қадамларни эслашимиз мумкин.

Саитқулов Бостамқул – Жиззах вилоятидан ташриф буюрган таниқли фермер. Бундан роппа-роса беш йил аввал у Кичик Гратлар Дастурининг очилиши маросимида иштирок этган. Ўз ерларида писта дарахтларини кўкартириш ишларини амалга оширган. Ўша пайтдан буён у пистазорлар тикланиши жонкуяри ва мамлакатимизда писта бизнесининг фаол тарғиботчисига айланган.
Конференциямизга КГД нинг асосий фойда олувчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари – фермерларни, вазирликлар ва идоралар вакилларини, журналистларни, манфаатдор шахсларни, ташаббускор ва изланувчан инсонларни, ўз касбининг устаси бўлган мутахассисларни кўпроқ таклиф қилишга ҳаракат қилдик. ГЭЖ КГД фаолиятининг бош натижаси ердан, сув ресурсларидан фойдаланиш, энергиядан оқилона фойдаланишга доир энг яхши амалиётларга оид билим бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ушбу билимларни биз мамлакатимиздаги кўп сонли салоҳиятли бенефициарларга етказиш ниятидамиз.

Конференциянинг очилишида КГД жамоасига аталган нутқлар ва табриклар билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакили, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши вакили, ГЭЖ Кичик Грантлар Дастурининг Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитаси Раиси сўзга чиқди.

Табрик нутқлари
Конференция иштирокчилари орасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фермерлар, сиёсий фракциялар вакиллари, жамғармалар, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, молия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги кичик грантлар дастури вакиллари, Қозоғистон элчихонаси вакили, Жаҳон банки мутахассислари бор эди.


ГЭЖ Кичик Грантлар Дастурининг Миллий Мувофиқлаштирувчиси Алексей Волков биогаз технологиялари бўйича тақдимотни шарҳламоқда
Тадбирнинг тақдимот қисмини ГЭЖ Кичик Грантлар Дастурининг Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитаси Раиси Жавлон Тошпўлатов «КГД – рақамларда» маърузаси билан очди. Унда Дастурнинг Ўзбекистондаги 5-йиллик фаолияти баён қилинди.
«КГД – рақамларда» маърузачи ГЭЖ КГД ММҚ Раиси Жавлон Тошпўлатов:
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 1,30 MB)
Куйида эътиборингизга конференция иштирокчилари тақдимотлари дастурга ва сўзга чиқиш навбатига кўра ҳавола қилинмоқда:
«Ўзбекистонда томчилаб суғориш» маърузачи наманганлик фермер Абдулвохид Болтабоев:
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 14,7 MB)
«Пистазорлар плантациялари – Ўзбекистоннинг қурғоқчил тоғ олди ҳудудларида ердан муқобил тарзда фойдаланиш» муаллиф Ботман Е.К., қ.х.ф.н, лойиҳа раҳбари, маърузачи Тимур Туляганов:
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 3,46 MB)
«Биогаз қурилмалари - экологик соф энергиянинг муқобил манбалари» муаллиф Ирина Дергачева, маърузачи Пўлат Салихов;
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 5,05 MB)
«Лазерли ер текислагич ёрдамида ерларни текислаш» маърузачи қ.х.ф.н. Ойбек Эгамбердиев, Хоразм Агро-Маслаҳат маркази (KRASS);
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 407 КB)
"ЗавракГЭС – Андижон. Имкониялар. Истиқболлар" муаллиф – андижонлик тадбиркор Рустам Тошматов, маърузачи Қосим Тохтахунов, ТошДУ «Иссиқлик энергетикаси» кафедрасининг доценти;
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 2,34 MB)
«Хоразм вилоятида тупроқ ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ва тупроқ шўрланишининг олдини олиш учун каналлар тубини изоляция қилиш» муаллиф - Жаббаров Х., Урганч Давлат Университети, маърузачи хоразмлик фермер Исмоил Хўжаев;
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 5,89 MB)
«Энергия самарали иссиқхоналар» Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, маърузачи қашқадарёлик фермер Абдумурод Ашуров.
тақдимотни юклаб олиш (файлнинг ҳажми 5,89 MB)
Айни пайтда конференцияда энергия самарали иссиқхонани қуриш жараёнини акс эттирувчи промо-видео намойиш қилинди.
Конференция иши давомида «peer to peer», яъни «тенг-тенгига» муҳитини яратишга ҳаракат қилдик. Бунда иштирокчиларининг ҳар бири ўзини қизиқтирган саволни бериш ва унга мутахассислардан тўлиқ жавоб олиш, ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш ёки маслаҳат бериш имкониятига эга бўлди. Бунинг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман. Бундан ташқари, қизғин муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлган саволлар ҳам берилди. Саволлар шу ернинг ўзида янгича ечимини топди.

Хоразм вилоятидан келган фермер Исмоил Хўжаев ўз тақдимотини якунлагач, аудитория саволларига ишонч билан жавоб бермоқда
Конференция ишига якун ясар экан, ГЭЖ КГД нинг Миллий Мувофиқлаштирувчиси Волков, КГД жамоасини биринчи беш йиллик муваффақиятли фаолияти билан қутлашга келган ушбу табир иштирокчиларига самимий миннатдорлик билдирди. Айтиш мумкинки, бизнинг дастуримиз биринчи беш йилликда ўз режасини бажарди ва бундай ютуққа эришишда дастур ҳамкорлари ва ДЎСТларининг катта ҳиссаси бор. КГД Мувофиқлаштирувчиси А.Волков конференция меҳмонларига ваДастур ишига ўз ҳиссасини қўшаётган барча инсонларга шундай деб мурожаат этди.

Иштирокчиларга миннатдорлик билан
Қуйида А. Волковнинг ЭкоҲафта-2013 нинг очилишида "Туркистон-пресс" НАА журналистларига берган интервьюси билан танишинг:
http://www.turkistonpress.uz/article/1780
http://www.gazeta.uz/2013/05/29/eco/