The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Хоразмликлар учун энергетик самарадор иссиқхоналар

Хоразм вилоятининг муаммоли иқлими (ёғингарчиликларнинг камлиги, узоқ давом этадиган қаҳратон қиш фасли), энергея ресурслари билан боғлиқ муаммолар (ёғингарчиликларнинг камлиги, кўмирнинг қимматлиги, ўрмонларнинг ёғочга кесилиши) Урганч университетининг бир гуруҳ ўқитувчиларини одатдаги энергия ресурслари мавжудлигидан қатъий назар, қиш мавсумида муқобил тарзда сабзовот етиштириш масаласини кўриб чиқишга ундади.

2012 йилнинг мартида УрГУ қошида Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) ҳамда БМТТД билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Миллий иқтисодиётни паст углеродли ривожланиш йўлига ўтказишда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш” дастуримиз кўмагида биогаз бўйича намойиш маркази очилди. Ушбу тадбирлар давомида Хоразм ва Қорақалпоғистонда фермерлар ва бошқа манфаатдор шахсларни ўргатиш учун ўқув курси тайёрланди. Амал қилувчи биогаз мосламасининг мавжудлиги университет ва унинг шерикларини, айнан KRASS ННТ ни биогазни энг самарали ва мақсадли фойдаланилиши - иссиқхоналарни иситишда фойдаланиш борасида мулоҳаза юритишга ундади.

Иссиқхонани биогаз билан иситишни намойиш этиш ғоясини муҳокама қилиш пайтида иссиқхонанинг энергетик мустақиллигини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Қуёш нурлари билан иситиладиган иссиқхонани синаб кўриш ғояси ҳам туғилди. Бундай конструкцияни ГЭЖ КГД Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бошқа бир лойиҳасида ҳам тарғиб қилмоқда. Аммо Хоразм нисбатан совуқ вилоят бўлгани сабабли қуёшли иссиқхонани брикетлар ёрдамида қўшимча равишда иситишга келишиб олинди. Брикетлар Университет ўқув хўжалигида кўп миқдорда бўлган биомасса чиқиндиларидан брикет пресси ёрдамида тайёрланади. Ушбу ускуна ГЭЖ КГД нинг кичик энергетик мосламаларга оид бошқа лойиҳасида синовдан ўтган. Брикетлар оддий, айни пайтда ГЭЖ КГД нинг юқорида тилга олинган лойиҳаси доирасида такомиллаштирилган печда ёндирилади.

Шу тарзда таклиф қилинаётган лойиҳанинг ғояси иссиқхона хўжаликларини самарали юритиш, сабзавотлар, баргли сабзавотлар ва кўкатларни йил давомида етиштиришни таъминлаш мақсадида фермерларга муқобил энергия манбаларидан (қуёш ва биогаз) фойдаланишни намойиш этиш ва бунга ўргатишдан иборат.

Бунинг учун Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида, УрДУ ўқув хўжалиги ҳудудида 2 хил энергия самарали иссиқхонани қуриш режалаштирилган. Зеро бу ерда кўплаб инновацион ғоялар амалиётга татбиқ қилинган, жумладан, реакторининг ҳажми 10 м3 бўлган биогаз ускунаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу ускуна тўхтовсиз ишлаб турганда кунига 17-20 куб.м биогаз ишлаб чиқариш қувватига эга.

Албатта, намойишлардан ташқари, лойиҳа доирасида ушбу амалиётни Хоразм вилояти фермерлари орасида оммалаштириш режалаштирилган.

Умид қиламизки, лойиҳа маҳаллий фермерларга иссиқхона экинларини, айниқса, қиш мавсумида етиштиришда энерготақчиллик ва иссиқхоналарни истиш муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.


Лойиҳа ҳужжати ва лойиҳа бюджетидан архивация қилинган шаклда нусха кўчириб олиш