The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭФ КГДнинг 5-чи сон ахборот бюллетени материалларидан

Тошкент вилоятида писта етиштиришнинг ўсиш нуқтаси

2014 йилнинг 24 февраль куни Тошкент шаҳрида Германиянинг Зукков жамғармаси билан ҳамкорликда «Сара писта плантациясини қандай яратиш мумкин – Тошкент вилоятидаги лалми зонада ердан самарали фойдаланиш бўйича иқтисодий жиҳатдан янги фойдали ечим» мавзусида фермерлар учун очиқ семинар бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий вазифаси иштирокчиларни писта плантацияларини яратиш

технологияси билан таништириш баробарида иштирокчи фермерлар орасидан Тошкент вилоятида сара писта учун «ўсиш нуқтаси» яратишга қизиқувчи номзодларни аниқлаб олишдан иборат эди. «Ўсиш нуқтаси» – пистани ўтқазиш ва пайвандлаш материалини тарқатиш маркази, Ўзбекистондаги ўрмончилар йиққан коллекцион писта материалини сақлаш маркази, писта бўйича билимларни тарқатиш маркази.
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятилик фермерлар танлаб олинди, лойиҳа шакллантирилди ва 2015 йилдан бошлаб Тошкент вилоятида Зукков жамғармаси кўмагида «ўсиш нуқтаси»ни яратиш бўйича иш бошланади.

***

22 май – Ўзбекистонда биохилма-хиллик куни

Ушбу байрам биохилма-хиллик инсоният омон қолиши учун қанчалик муҳим эканини эсга олиш ва ўйлаб кўриш учун яна бир сабабдир. Байрам шарафига биохилма-хиллик мавзусига бағишланган бир қанча тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар туркуми жорий йилнинг апрель ойида биология фани ўқитувчилари ўртасида «Ўқувчилар учун жонажон ўлканинг биохилма-хиллиги бўйича машқлар»нинг миллий танловини эълон қилишдан бошланди. Танлов шартларига кўра, ўқувчилар учун машқлар ва топшириқлар ГЭФ КГД лойиҳаларидан бири доирасида тайёрланган «Нурота ва Жанубий шарқий Қизилқум тоғ тизмаси ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ҳайвонот дунёси» маълумотлар базаси материаллари асосида ишлаб чиқилди ва тайёрланди. Танлов муваффақиятли ўтди. Танловнинг барча йўналишлари бўйича мамлакатнинг барча вилоятларидан 40 ортиқ ёзма иш келиб тушди.

***

Ушбу туркумнинг кейинги тадбири май ойида бўлиб ўтган табиатга ошуфта ҳаваскор сураткашларнинг «Фотоов» миллий танлови бўлди. Танловда эълон қилинган 5 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди ва улар якуний тадбирда тақдирланди. «Фотоов» танлови якунлари ва ғолиблар олган суратлар билан сайтимизнинг «Янгиликлар» ва «Фотогалерея» бўлимида танишишингиз мумкин.
***

Одамларни маҳаллий биохилма-хилликни сақлаб қолиш мавзуси билан таништириш йўлидаги қизиқарли қадам иштирокчиларга иккита мавзуни очиб берган экскурсия бўлди: “Ўзбекистоннинг боғ-мева экинлари” ва “Дарахт ва буталарнинг ўрмон ҳосил қилувчи навлари” деб номланган ушбу тадбир академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш институти ҳамда Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш институтида бўлиб ўтди. Иккала экскурсияга ҳам қизиқиш катта бўлди. Иштирокчилар табиат билан бундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришни таклиф қилишди. Қизиқиш катта эканини ҳисобга олиб, Тошкент вилоятидаги тоғ ўрмончилик хўжаликларида бирида экскурсияга чиқишни режалаштиряпмиз.

Экскурсия иштироқчилари академик М.Мирзаев номидаги институтининг томчилатиб суғориш участкасида

***

Ниҳоят, тадбирлар туркуми 2014 йилги Биохилмахилликни сақлаш халқаро кунини нишонлашга бағишланган якуний ахборот семинари билан ниҳоясига етди. 2014 йилги Биохилма-хилликни сақлаш халқаро кунини нишонлашга бағишланган семинарда БМТТД, ГЭФнинг КГД ва биохилма-хилликни сақлаш соҳасидаги ҳамкорларнинг лойиҳалари намойиш этилди. Иштирокчилар семинарда биохилма-хилликка оид турли масалаларни муҳокама қилди, жумладан: асаларилар ва ёввойи чанглантирувчилар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда чанглантиришнинг аҳамияти; қўриқланадиган табиат ҳудудларида жониворлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш борасидаги ишларни такомиллаштириш муҳимлиги; экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларига хусусий сайёҳлик идораларини жалб этиш; табиий сув ҳавзаларида балиқни бўлар-бўлмасга тутишга қарши кураш воситаси сифатида аквакультурани ривожлантириш ва ҳк.

Халқаро биохилмахилликни сақлаш кунига
бағишланган ахборот семинари

***

КГД 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ва Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида «Форелчилик - Ўзбекистон фермерлари учун бизнеснинг истиқболли тури» мавзусида жадал аквакультура технологияси бўйича амалий тренинг ўтказди.

«Ўзбекистонда дўнгпешона балиқ, зоғорабалиқ ва оқ амур етиштирадиган ҳовуз хўжаликлари бор. Уларнинг кўпйиллик ўртача ҳосилдорлиги – 1 т/га (ёки 0,07 кг/м3). Агар ҳовузларга кўпроқ зоғорабалиқ ташлаб, уларни омухта ем билан боқилса, бундай технологияни яхшилаш мумкин. Ўшанда ҳосилдорлик ўртача 2 т/га (ёки 0,13 кг/м3) бўлади. Форель етиштирилаётганда ва 20 - 40 кг/м3 ҳосил олаётганда жадал технологияга эришган бўламиз. Ҳосилдорликни ошириш учун яхши аэраторлар – ҳаво етказиб берувчи ускуналар керак. Ўшанда ҳосилдорлик 40-50 кг/м3 бўлади», дейди форелчилик бўйича масъул мутахассис, ихтиолог Бахтиёр Комилов.

Форелчиликка оид тренинг иштирокчилари инкубация цехида

Форелчилик фермасини қандай ташкил қилиш бўйича қўлланмани сайтимиздан кўчириб олинг.

***

2014 йил 11 июль куни Андижон шаҳрида фермерлар ва деҳқонлар учун ташкил этилган семинар «Сара писта плантациясини қандай яратиш мумкин – Фарғона вилоятидаги лалми ерлардан самарали
фойдаланиш бўйича иқтисодий жиҳатдан янги фойдали ечим» деб номланди.

«Мен писта етиштириш мумкинлигини журналдаги мақоладан билиб олдим, – дейди муваффақияти ҳақида сўз юритган семинар иштирокчиси Ибодат Йўлдошева. – Бундан уч йил олдин мен 2 гектар
ерга 560 та писта кўчатини ўтқазган эдим. Контейнердаги тупроқни йўқотиб қўймаслик учун уларни пластик контейнернинг ўзи билан ўтқаздик. Албатта, йўқотишлар ҳам бўлди, анча-мунча кўчатлар «катта ер»да унмади, лекин мен 437 та писта кўчатини сақлаб кўкартира олдим ва ҳозир улар одам бўйи бўлиб қолди. Шу кунларда тошкентлик мутахассислар мен писта етиштираётган майдонда куртак пайвандини ўтказди ва ҳозир плантацияда пистанинг 17 та нави мавжуд. Келгусида менинг хўжалигим «ўсиш нуқтаси» бўлиши мумкин ва у ердан бошқа фермерлар пистанинг кўп ҳосил берувчи навларни оладиган бўлади».

***

Кўриб чиқилаётган лойиҳалар

1. «5 га лалми ер майдонида қорамол боқишнинг муқобили сифатида писта ва бодомнинг тажриба участкасини яратиш учун томчилатиб суғориш ёрдамида чуқурлиқда ишлаётган фотоэлектрик
насосдан фойдаланиш».

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг одатий қурғоқчил ҳудудларида ердан фойдаланишнинг табиат учун барқарор ва маҳаллий аҳоли учун дарахт экиш билан даромад олинадиган муваффақиятли намунаси
бўлади.

2. «фарғона вилояти фермерлари учун In vitro шароитида дарахатларнинг ноёб ёки йўқолиб бораётган кўчатларини яратиш бўйича биотехнологиялар марказини ташкил этиш».

In vitro шароити – махсус лаборатория аппаратлари ёрдамида ўсимликнинг муайян органларидан (ташқи қисмдаги куртак, япроқлар, илдиз поялари) хромосомаларнинг клонли авлодини олиш усули.
Лойиҳанинг мақсади in vitro технологияси ёрдамида қисқа муддатларда дарахт турларининг олдин касал бўлмаган дарахтлардан олинган ва минтақада учрайдиган касалликларга қарши эмланган сифатли кўчатларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун биотехнологик лабораторияни яратишдан иборатдир.

3. амударёнинг қуйи оқимидаги суғориладиган ерларда кузги буғдой ўриб олингандан сўнг экиладиган такрорий экинларни ерни ҳайдамасдан экиш технологиясини жорий қилиш»

Лойиҳа такрорий экинларни (тупроққа анъанавий ишлов бермасдан) ўстиришнинг ноанъанавий усулини намойиш қилишни режалаштирмоқда, унга қуйидагилар киради: қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини компостерлаш орқали биогумус тайёрлаш ва тупроққа ишлов бермай туриб, экин экиш.

4. сув исрофи ва тупроқнинг иккиламчи шўрланишини камайтириш ҳамда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сув танқислигига мослашиш учун Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги каналларда фильтрлашга қарши тадбирлар ўтказиш учун қайта тикланувчи фондни ишга тушириш».

Лойиҳа давлат идоралари ва ёки молиявий тузилмалар киритадиган кам миқдордаги инвестициялар ҳам ирригация самаралорлигини ошириши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархини камайтириши,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги ва даромадини ошириши мумкинлигини кўрсатиб бериши керак. Шунинг баробарида сув етказиб бериш бўйича сувдан фойдаланувчилар уюшмалари
кўрсатаётган хизматлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий омиллардан бири экани намойиш этилади.

5. «фарғона вилоятининг шўрланган ерлари шароитида қишлоқ хўжалик экинларига ишлов беришнинг тупроқни ҳимояловчи технологияларини намойиш ва жорий қилиш».

Таклиф этилаётган лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалик экинларига ишлов беришнинг тупроқни ҳимояловчи технологияларини намойиш ва кенг ишлаб чиқаришга жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Бунга Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги хўжаликлар мисолида шўрланган ва камбағаллашган тупроқнинг структурасини яхшилаш орқали деҳқончилик самарадорлигини оширишни таъминлаб берувчи тупроқни экинга қўшиб ҳайдаш орқали бойитиш ва ерга ишлов бермаслик киради.

***

ГЭФнинг КГД ёрдамида олға сурилаётган технологиялар бўйича фермерлар учун 3 та нашр-қўлланма тайёрланди ва чоп қилинди. Уларга қуйидагилар киради:

1.«7 қадам суғориладиган ерларни текислашда лазерли ускунадан мустақил фойдаланиш учун»
2. «Асаларичилик - бошловчи асаларичилар учун»
3. «Ўзбекистон шароитида дарё форелини етиштириш»

Барча нашрларни ГЭФ КГД вебсайтидан кўчириб олишингиз мумкин: www.sgp.uz