The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Қўмитамизнинг янги таркиби тузилди

Дастуримиз фаолият кўрсата бошлаганидан буён 2 йил вақт ўтди. Биз ушбу санани Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни билан бирга ўтказган ҳолда аъло даражада нишонладик. Шунингдек, мазкур байрам доирасида вело ўйин ўтказилиб, унинг натижалари бизда умид уйғотди, энди биз ушбу мавзунинг келгусида давом этишига умид боғлаб қоламиз.

Тақвим бўйича нишонланган ушбу қизил сана билан бирга одатий иш кунлари ҳам етиб келди. ГЭЖ КГД қоидаларига кўра дастуримизнинг

Миллий мувофиқлаштирувчи қўмитаси ротация характерига эга бўлиши керак, яъни бошқача қилиб айтганда, ҳар икки йилда ўз таркибини ўзгартириб туриши лозим.

Биз ММҚ аъзолигига бўш лавозимларни эгаллаш бўйича танлов эълон қилдик. Мана ҳозир ГЭЖ КГД қароргоҳидан охирги маъқулловни олдик, энди биз грант ажратувчи қўмитамизнинг янги таркибини қувонч билан эълон қиламиз. Шундай қилиб, янги таркибга қуйидагилар кирди:

Жавлон Тошпўлатов – ЎзР ФА нинг микробиология институти директори. Жаноб Тошпўлатов иккинчи муддатга қайта сайланди, у қўмитамизда ЎзР Фанлар Академиясини тақдим этади.

Мирзоҳид Йўлдошев – жаноб Йўлдошев қўмитада Ўзбекистон Фермерлар Уюшмасини тақдим этади, у ҳам ўтган йили кўмитамизда бошлаган аъзолик муддатини давом эттирмоқда. Унинг қайта сайланиш муддати фақат 1 йилдан кейин келади.

Динара Габдулхакова – у ҳам олдинги таркибдан қолмоқда, чунки қўмитага ўтган чақириқнинг бошидан кирмаган. Динара қўмитамизда Фарғона водийси жамоатчилигини тақдим этади.

Наталья Солдатова – Жайрон экомаркази директорининг ўринбосари. Наталья Васильевна ҳам қўмитанинг олдинги таркибидан бўлиб, биохилмахилликни сақлаш, ҳа, айнан сақлаш масалалари бўйича тан олинган етакчи ва тажрибали экспертлардан бири ҳисобланади.

Анна Тен – қўмитамизнинг қайтадан сайланган аъзоси. Анна қўмитада бир нечта манфаатларни тақдим этади. Биринчидан, у Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг аъзоси ва ходими. Иккинчидан, у Ўзбекистон Ёшлар Экология Тармоғининг фаол аъзоси. Энди бизда ёшлардан ҳам вакил бор, у ГЭЖ КГД доирасида қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилиши мумкин. Жуда соз. Табриклаймиз.

Назар Иброҳимов – Биз қўмитанинг янги аъзоси – Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон манфаатларини тақдим этадиган профессорни қутлашдан хурсандмиз. Жаноб Иброҳимов ер ва сув захираларидан нооқилона фойдаланишга қарши кураш соҳасидаги ҳақиқий профессионал сифатида одамлар орасида ҳурмат ва эҳтиромга эга. Назир ака «Красс» ННТ нинг директори бўлиб, айни пайтда лазерли режалаштириш бўйича лойиҳамизнинг ижрочиси ҳам ҳисобланади. Хуш келибсиз!

Равшан Маматқулов – ЎзР Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг вакили. Унинг номзоди Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси томонидан тақдим этилди ва дастуримиз томонидан маъқулланди.

Людмила Шардакова – ЎзР Ўзгидромет вакили. Людмила бизга Дастур фаолиятида фаол рол ўйнаши мумкин бўлган яхши ва билимдон мутахассис сифатида тавсия этилди. Биз ҳақиқатан ҳам уни таркибимизда қутлашдан хурсандмиз.

Баҳодир Мардонов – ГЭЖ КГД қўмитасидаги аъзолигини давом эттирмоқда, у донорлик ҳамжамиятининг манфаатларини тақдим этади. Жаноб Мардонов JICA ходими бўлиб, ГЭЖ КГД лойиҳаларини кўриб чиқиш ва муҳокама этишда фаол қатнашади. Биз билан бирга эканлигингиздан бахтиёрмиз!

Хуршид Рустамов – қўмитанинг яна бир қайтадиган қўшилган аъзоси. Хуршид Дастур фаолиятида БМТТД нинг манфаатларини тақдим этади ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакилидан тайинланган вакил ҳисобланади. Хуршид иқтисодий бошқарув бўлимининг ходими, биз таркибимизда яна бир иқтисодчини кўришдан хурсандмиз. Бу жуда муҳим. Хуш келибсиз!

ГЭЖ КГД Миллий Қўмитасининг олдинги таркибида биз билан бирга ишлаганларнинг барчасига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Наталья Шульгинага алоҳида раҳмат айтишни истардик. У дастурда фаол қатнашиб, унинг тақдири учун биз билан бирга жон куйдирди. Айни пайтда ГЭЖ КГД доирасидаги ҳамкорликдаги ишимиз якунланганидан афсусдамиз, аммо Наталья билан ўз ишининг устаси ва шунчаки яхши инсон сифатида ҳамкорликни давом эттиришимизга умид билдирамиз.

Худди шундай Хония Асилбековага миннатдорчилик билдиришни истардик. Энди Хония ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида ишламоқда. У қўмитада мамлакатимиз табиатига катта фойда келтиришига ишончимиз комил. Хония опа қўмитамиз аъзолари сафини тарк этаётганидан афсусдамиз, чунки у ҳар қандай меҳрибон киши каби дастуримизнинг эзгу ишларига жуда сидқидилдан ёндошди. Бутунжаҳон атроф-муҳит куни байрамини ташкил этишда у бизга қандай ёрдам берганини камчилик билади. Ҳаммаси учун сизга катта раҳмат, Хония опа.

Шунингдек таркибимиздан Ўлмас Собиров (ЎзР Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) ва Саидрасул Сангинов (Экофорум ва ЎзННТМА) чиқиб кетишди. Қўмитамиздаги меҳнатингиз учун сизга катта миннадорчилик билдирамиз. Фаолиятимизга қўшган ҳиссангиз дарҳақиқат салмоқли бўлди.

Ва ниҳоят, БМТТД вакили – Азиза Умаровага катта раҳмат, деб қоламиз. У йиғилишларимизда маҳаллий аҳоли ва аёлларнинг манфаатларини шижоат билан ҳимоя қилди. Афсуски, Азиза узрли сабабга кўра охирги йиғилишларимизда қатнаша олмади: у қиз фарзандли бўлди. Биз ГЭЖ КГД қўмитаси ва жамоаси номидан уни чин юракдан табриклаймиз.

Шундай қилиб, янги қўмита таркиби белгиланди. Энди фақат ишлаш қолди, холос. Янги таркибнинг биринчи йиғилиши кейинги сафар – 2010 йил сентябр ойининг бошида бўлиб ўтади. Янги қўмита ҳам Ўзбекистонда ГЭЖ КГД лойиҳаларини фаол илгари суришига ишончимиз комил. Биз, албатта, мамлакатимиз табиатини асраш йўлида катта муваффақиятларга эришамиз!!!