Ахборот бюллетенимизнинг илк сони дунё юзини кўрди. Унда бир нечта лойиҳамиз, тўғрироғи эса улар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган.
Бюллетеннинг биринчи сонида қуйидаги лойиҳаларимиз ҳақида ўқишингиз мумкин:
Тошкент вилоятида аквамаданият бўйича лойиҳа ;
Тоғли Чош қишлоғидаги лойиҳа ҳақида;
Биогаз технологияси ва Сирдарё ҳамда Урганчдаги лойиҳа ҳақида;
Жайрон экомарказидаги лойиҳамиз тўғрисида;
Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича янги технологиялар ҳақида
БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши туфайли бюллетенни нашр этишга эришилди. Биз уни мунтазам равишда йилда камида 2 марта нашр этишга умид қиляпмиз. Бюллетеннинг қоғоз версияси мамлакатдаги вазирликлар ва идораларга, барча вилоят ва туман ҳокимиятларига, фермерлар уюшмаларига, вилоят маҳалла қўмиталарига, республикадаги баъзи олий ўқув юртларига жўнатилди.
Инглиз тилидаги версия ГЭЖ Кенгашидаги мамлакатимиз вакилларига юборилди ва ГЭЖ Кенгаши аъзолари томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.
Бюллетенимиз сизга ҳам ёқишига ва унинг доимий ўқувчиларига айланишингизга умид қиламиз.
Бюллетенни юклаб олиш:
